Separatizm
Сепаратизм (франсузча: сéпаратисме — ажратилган) — ажралишга, алоҳидаликка интилиш; давлатнинг бир семики миллий, диний, этнографик, сиёсий, иқтисодий сабабларга кўра, ажратиб олиб янги давлат тузилмаси тузиш ёки мамлакатнинг бир қисмини мухториятга айлантириш ҳаракати. Сепаратизмнинг кучайиши ёки пасайиши ташқи ва ички омилларга боғлиқ бўлади. Мамлакат ҳудудида ҳар бир миллат, элат, халқнинг манфаатидан келиб чиқиб сиёсат юритилса, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши, ўзини шу мамлакатнинг тенг ҳуқуқли фуқароси сифатида ҳис қилиши учун ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий шарцҳароитлар яратилган бўлса, Сепаратизмга ўрин қолмайди ва аксинча. Кўпинча ички сабабларни кучайтирувчи, гижгижловчи, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчи кучлар Сепаратизмнинг пайдо бўлиши ва кучайишига олиб келади.
Тарихда Сепаратизм ҳаракатлари кўп бўлган, улар аксарият ҳолларда можароларга, низоларга олиб келган ва фуқаролар уруши орқали кечган. Ҳозирги вақтда Россиянинг Чеченистонидаги, Туркиянинг курдлар, Испаниянинг басклар яшайдиган ҳудудлари, Канада Квебекидаги ҳаракатларни Сепаратизмнинг кўринишларидан ҳисобланади. Сепаратизм миллий озодлик ҳаракатидан фарқланади.[1]
Адабиётлар
- Веселовский С., Дмитрий Ванюков, «Непризнанные государства», М., Книжный клуб «КниговеК», ИСБН 978-5-4224-0322-6 2011.
- Маркелова, А. А «Феномен сепаратизма: сущность, проблемы и типология». Издание УрФУ им. первого Президента России Б. Н. Ельцина.
- Тринклейн, Майкл (на англ. яз.) (Мичаэл Ж. Тринклеин) «Лост Статес», Пҳиладелпҳиа, изд. Қуирк Боокс, 2010, ИСБН 978-1-59474-410-5.
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |