Sepiolit
Сепиолит — силикатлар синфига мансуб гилли минерал. Мураккаб занжирли, қатқат структурали. Кимёвий формуласи Мг4[Си6Олс]6Ҳ2О. Баъзан Мг иони Фе2+, Фе3+, Ни, Ал, Cу ионлари билан алмашади ва у ҳолда феррисепиолит, алюмосепиолит, никелсепиолит ва бошқа номлар билан юритилади. Қаттиклиги 2—3; зичлиги 2,1—2,2 г/см³. Ипаксимон, мумсимон ялтирайди. Ромбик системада кристалланади. Ундан ташқари зич ёки ғовак, жуда енгил агрегатлар ("денгиз кўпиги") шаклида ҳам учрайди. Аридли ва яримаридли иқлим шароитида тупроқда, денгиз ва бошқа шўр сувли ҳавзаларда, гилли карбонатлардан таркиб топган чўкинди жинсларда ҳамда серпентинитларни емирилишидан ҳосил бўлади. Никелга бой С. турлари силикатли никел рудалари таркибига киради. Ўзбекистонда кенг тарқалган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |