Септет (лот. септетн — етти) — 1) етти ижрочи (созанда ёки хонанда)дан иборат ансамбл. Чолғу С. кўпинча аралаш таркибига эга бўлиб, торли, пуфлама мусиқа чолғулари, фортепианодан ташкил топади; 2) шу ансамбл ижросига мўлжалланган мусиқа асари. Операда, одатда, финал саҳналарида учрайди (мас, В. Моцартнинг "Фигаронинг уйланиши" операсининг 2акт финалидаги С). Чолғу С. камер мусика тури бўлиб, сюита, баъзида соната туркуми шаклида ёзилади (Л. Бетховен, П.Хиндемит, И. Стравинский С.лари).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил