Серенгети (инглизча: Серенгети cат) – Бенгал мушуги, шарқ мушуклари ва қора мушукларининг чатишиши натижасида пайдо бўлган мушукларининг хонаки зоти. Шунингдек, Европа „ёввойи“ калта юнглилари ва Маине-cоонлар зоти ҳам аралашган. Серенгети зотининг насл бошчиси Бенгал мушукларидир.

Серенгети

Серенгети мушуги
Келиб чиқиши АҚСҲ, Калифорния
Уй мушуги (Мушук)

Тарихи

Серенгети зоти 1994-йилда Карен Саузман томонидан яратилган. Саузманнинг асосий мақсади Африкадаги сервал ёввойи мушукларидан фенотипик жиҳати яқин бўлган хонаки мушуклари зотини яратиш эди.

Наслчилик ишлари мобайнида зот учун энг мос бўлган мушук турлари олинган. Ёввойи мушукларнинг генлари бу мушукларнинг геномида умуман иштирок этмаган.

Бу зотга Серенгети миллий боғи номи қўйилган. Дунё бўйлаб бу зот мушукларининг сони бир неча юзтага етади[1].

Ташқи кўриниши

Серенгети энг катта мушук зотларидан биридир. Эркак мушукларнинг вазни 15 кг гача, модаларининг вазни эса 8-10 кг гача етиши мумкин[2].

Мушук зотлари орасида Серенгети оёқлари энг узун ҳисобланади. Панжаларининг узунлиги туфайли бу мушуклар кўпинча Маине-cоонларга қараганда баландроқ бўлади.

Серенгети мушуклари пайдо бўлишининг асосий генетик хусусияти ёввойи серваллар зотларидир. Серенгети мушукларини узун нозик оёқлари, чўзиқ бўйни ва катта қулоқлари бор.

Хусусиятлари

Серенгети мушуклари фаол, қизиқувчан ва довюрак зотдир. Улар табиатни яхши кўрадилар, ўйноқи ва тирмашишга мойил бўлади. Одатда баланд жавонлар ва шкафларга чиқишади.

Серенгети қайсар тур бўлиб, ёлғизлик ва эътиборсизликни ёқтирмайди. Бу мушуклар одамлар билан доимий алоқада бўлади.

Фаол ҳаёт тарзи туфайли, улар ҳар доим ҳам бошқа уй ҳайвонлари билан яхши муносабатда бўлолмайдилар. Шунингдек, ушбу зотнинг ривожланган ов инстинктини ҳисобга олиш керак, улар кичик кемирувчиларни ашаддий душмани бўлиши мумкин.

Серенгети уйдан ташқарида юриш ва ҳудудни ўрганишни жуда яхши кўради, ҳамда бу иштиёқ ёш ўтиши билан ёқолмайди. Мушукка уй қуришдан олдин унинг характерини ҳисобга олиш керак.

Боқиш тартиби

Бу зот мушуклари алоҳида ғамхўрлик талаб қилмайди. Серенгетларни силлиқ юнги билан ҳеч қандай муамммоси йўқ. Зотга хос соғлиқ муаммолари турнинг ҳали жуда ёшлиги туфайли ҳам тўлиқ аниқланмаган.

Аммо шуни ёдда тутиш керакки, бу зотнинг кўриниши катта бўлиб, тез ўсадиган мушуклардандир. Шунинг учун, мушукча ўсиб улғайган сайин, у кўп миқдорда калсий, фосфор ва оқсил билан етарли даражада таъминланиши керак[1].

Парваришлаш

Серенгети мушуклари учун овқатни танлашда эътиборли бўлиш талаб қилилинади[1]. Серенгети, худди Бенгал мушуги каби, тоза ҳавода сайр қилишни яхши кўради. Бунинг учун махсус жабдуқлар ва тасма сотиб олиш тавсия этилади – уларнинг ёрдами билан ҳар доим уй ҳайвонини назорат қилиш ва унинг хавфсиз юришини таъминлаш мумкин.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 котеллоэдитор. „Уход и содержание серенгети“ (ру). котелло.ру. 2019-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-июн.
  2. ↑ „Серенгети кошка -“ (ру) (2017-йил 1-октябр). Қаралди: 2019-йил 4-июн.

Ташқи ҳаволалар