Serer xalq
Серер — Сенегал Республикасининг Диурбел шаҳри яқинида ва Дакар шаҳри жануби-шарқидан ўтувчи Ниэлумоле дарёсининг қуйи оқимида яшовчи халқ; Сенегалда яшовчи иккинчи йирик этник гуруҳ. Тахминан 32 минг киши ҳам Гамбияда яшайди. Умумий сони 1,9 миллион кишидан ортиқ.
Тарихи
Айрим фикрларга кўра, Серер халқи афсонавий гангара халқи авлодларидир, ВИИИ асрда улар сонинке томонидан истило қилинган[1]. Бошқа бир тахминларда, жамоа ХИ асрда Мавритания жанубида шакллангани айтилади. Алморавидларнинг босими остида Сенегал дарёсининг жанубига кўчиб ўтган ҳамда фулбалар билан ҳамкорликда 1186-йилда Вало давлатига асос солган[2]. Кейинчалик улар Сенегалнинг қуйи оқимига кўчиб ўтиб, Фулбедан мустақил равишда Син ва Салум мустақил давлатига асос солган. ХИХ асрнинг 2-ярмида маработлар ҳаракати таъсирида халқ орасида ислом дини тарқалган[3].
Оила қадриятлари
ХХ аср ўрталарига қадар сулола оналар билан белгиланар эди. 1939-йил маълумотларига кўра, катта бўлинмаган матрилинеал оилаларни (ндокя) она тарафидан далалар ва чорва молларига эгалик қилган эркакларнинг катталар бошқарган. Ҳар бир оиланинг ўз номи бўлиб, оила ичида никоҳ тақиқланади. Бошқарув оқсоқоллар кенгашига тегишли.
Тили ва маданияти
Серер тили Нигер-Конго тиллари макро оиласининг Атлантика оиласига мансуб. Серерларнинг бир қисми волоф тилида гаплашади. Диний мансублик: анъанавий эътиқод тарафдорлари, мусулмонлар. Аждодлар маданиятининг Олий худо Шохга ибодат қилишни тарғиб этувчи маданият — пангол ҳам анча ривожланган[4]. Асосан, ерга ишлов бериш қишлоқ хўжалиги (ерёнғоқ, тариқ, шоли), қирғоқбўйида — балиқчилик; ерёнғоқ плантацияларида корандалик билан шуғулланишади.
Манбалар
- ↑ Серер // Народы и религии мира: Энциклопедия / Гл. редактор В. А. Тишков;. — М.: Большая российская энциклопедия, 1999. — С. 899. — ИСБН 5-85270-155-6.
- ↑ Серер // Народы мира. Энциклопедия / под науч. ред. Л. М. Минца; науч.-ред.совет: А. О. Чубарьян, А. А. Фурсенко и др. — М. : ОЛМА Медиа Групп, 2007. — 640 с. — ИСБН 978-5-373-01057-3.
- ↑ Сереры (серер) // Самойловка — Сигиллярии. — М. : Советская энциклопедия, 1955. — С. 580. — (Большая советская энциклопедия : [в 51 т.] / гл. ред. Б. А. Введенский ; 1949—1958, т. 38).
- ↑ Серер // Народы и религии мира: Энциклопедия / Гл. редактор В. А. Тишков;. — Андоза:М.: Большая российская энциклопедия, 1999. — С. 899. — ИСБН 5-85270-155-6.