Серфираз хоним (усмонли туркча: سرفراز خانم‎‎ – „ғолиб“ ёки „мағрур“; туғилган пайтдаги исми – Айşэ Лаҳ; тах. 1837-йилда туғилган – 1905-йил 9-июнда вафот этган) – Усмонийлар давлати султони Абдулмажид И нинг хотинларидан бири.

Серфираз хоним
Туғилиши Ойша Лаҳ
тах. 1837
Токат, Усмонийлар империяси (ҳозирги Туркия)
Вафоти 1905-йил 9-июн
Бебек саройи, Бебек, Истанбул, Усмонли империяси
Дафн этилган жой
Шаҳзода Аҳмад Камолиддин мақбараси, Яҳё Афанди қабристони, Истанбул
Турмуш ўртоғи
Абдулмажид И
(турм. 1851; ваф. 1861)
Фарзандлари
Тўлиқ номи
туркча: Айşэ Серфираз Ҳанıм
усмонли туркча: سرفراز خانم‎‎
Уй Лаҳ (туғилганда)
Усмонийлар (никоҳ орқали)
Отаси Лаҳ Усмон бей
Онаси Зелиҳа хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Серфираз хоним 1837-йилда туғилган[1]. Асл исми – Ойша Лаҳ[2]. Токатда яшаб қолган келиб чиқиши абхазлардан бўлган Лаҳ оиласи аъзоси эди. Отасининг исми – Лаҳ Усмон бей, онаси эса Тапсин оиласидан бўлган Зелиҳа хоним бўлган[3]. Ойшанинг Рано хоним исмли синглиси бор эди[4].

Никоҳи

Серфираз 1851-йилда Абдулмажидга турмушга чиққан[1] ва унга „Олтинчи иқбол“ унвони берилган. 1852-йил 12-июнда никоҳдан 1 йил ўтиб, у Çıраğан саройида ўзининг биринчи фарзанди, ўғли Шаҳзода Усмон Сайфиддинни дунёга келтирган. Шаҳзода 3 ёшида вафот этган[5][2]. 1853-йилда Серфираз „Тўртинчи иқбол“[6], 1854-йилда „Учинчи иқбол“, 1856-йилда эса „Иккинчи иқбол“ даражасига кўтарилган[7][8]. 1857-йил 30-сентябрда у иккинчи фарзанди Бедиҳе Султон (Бедия Султон деб ҳам аталган) исмли қизини дунёга келтирган. Бироқ қизи 1 ойлигида вафот этган[9]. Орадан 2 йил ўтиб, 1860-йил 25-июлда у учинчи фарзанди, ўғли Шаҳзода Салим Сулаймон дунёга келган[10][2].

Абдулмажиднинг севимли хотини сифатида

Серфираз хоним султоннинг энг севимли ва эрка аёли сифатида танилган. Унга Йıлдıз саройи ҳадя қилинган эди[11]. Баъзан у Долмабаҳçэ саройидаги ўз турар-жойини тарк этиб, узоқ вақт яшаш учун Йıлдıз саройига кўчиб ўтарди[12]. Серфираз хоним ғарб мусиқасини жуда яхши кўрган. Ғарб мусиқа асбоблари ва уларни чалишни билган мусиқачилар учун жуда катта маблағлар сарф этган. Унинг набирасининг сўзларига кўра, отаси Шаҳзода Салим Сулаймоннинг мусиқага бўлган иштиёқи ҳам айнан онасидан мерос бўлиб ўтган[13].

Замондош тарихчи Аҳмед Cавдет пошонинг ёзишича, Абдулмажид Серфиразни жуда қаттиқ яхши кўриб, унга сеҳрланиб қолгани учун ҳеч бир хатоси учун жазо бера олмаган. Султон Абдулмажидга бўлган бундай таъсири туфайли биров Серфиразга қарши гапира олмаган, унга тўлиқ эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган. Серфираз ҳатто ҳижоб ва жинсий сегрегация чекловларидан ҳам озод этилган. Саройдаги бошқа аёллар Серфиразга ҳасад қила бошлаган, чунки у султоннинг ўзидан бошқа ҳеч бир аёл билан учрашишига рухсат бермаган. У ҳатто Абдулмажиднинг ўз фарзандлари билан алоқасини ҳам чеклаб қўйган, чунки султон болаларини кўриш баҳонасида уларнинг оналари билан учрашиб қолишини истамаган. Бундан ташқари, Серфираз ва султон Абдулмажид саройдан чиқиб, жамоат жойлари ва Беёğлуда ҳам бирга кўриниш берган. Бу эркинлик консерватив қарашдаги кишилар назарида султонлик нуфузини поймол қилувчи ҳолат сифатида баҳоланганлиги сабабли султон бу ҳолатдан изтироб чеккан, бироқ бу ҳолатни тўхтатишга қодир бўлмаган[14].

Тарихчи Cевдат пошо келтирган бир латифа Абдулмажид ва Серфираз хоним ўртасидаги муносабат моҳиятини очиб беради. Бир куни султон ҳарамда Серфиразнинг хонасига борганда у эшикни очмаган. Султон эшикни очишни талаб қилиб, нима учун очмаётганини сўраганида, Серфираз: „Бизга одоб ўргатиш учун Ризо пошодек одам тайинланди, демак биз беҳаё эканмиз-да. Агар мен беҳаё бўлсам, унда мана шундай ножўя иш қилишим мумкин“, деб жавоб берган экан. Буни эшитгач, султон ундан узр сўраб: „Мен шундай қилишга мажбур бўлдим, лекин сен бироз вақт бунга эътибор бермай тур“, деган. Абдулмажид ичкарига кириш учун эшикни синдиришга мажбур бўлган. Яна бир сафар у рухсациз Долмабаҳçэ саройидан Йıлдıз саройига кетиб қолган. Султон унга ортига қайтишни буюрганида у буйруққа бўйсунмаган. Шу сабабли султоннинг шахсан ўзи у ерга бориб, уни қайтариб олиб келишига тўғри келган[14].

Кичик Фесли билан муносабати

1855–1856-йилларда Серфираз хоним Кичик Фесли исмли арман йигит билан муносабат ўрнатган. У йигитга жуда кўп пул сарфлаган. Шов-шув шунчалик катта бўлганки, йигит султон фармони билан отиб ташланган. Серфиразнинг хизматида бўлган Зулфитоб хонимнинг сўзларига кўра, Серфираз мутлақо айбсиз бўлиб, бу можаро унинг душманлари, жумладан, Абдулмажиднинг иккинчи хотини Şэвкефза Кадин томонидан уюштирилиб, бўрттирилган. Бу можародан сўнг Серфиразнинг таъсири ва қудрати сусая бошлаган[11][15][16].

Харажатлари ва қарзлари

Тарихчи Cевдат пошонинг таъкидлашича, Серфираз хоним барча „исрофгарчилик ва бузуқлик“нинг асосий сабабчиси бўлган. У Серфиразни „васвасага солувчи“ дея таърифлайди ва унинг имкон қадар кўп зарар етказганини ёзади. Тарихчининг фикрича, нафақат султоннинг шахсий хазинаси, балки бутун дунё хазиналари ҳам унинг харажатлари учун етмаган бўлар эди. Серфираз хоним бозорларда юриб, қарзга ботиб юрган. 1855-йилда Абдулмажиднинг опа-сингиллари, қизлари ва хотинлари 288 000 ҳамён миқдорида тахминан 1,15 миллион фунт стерлинг қарз бўлишгани айтилади. Шундан 125 000 ҳамён, тахминан 500 000 фунт стерлингнинг ўзи Серфиразнинг қарзлари бўлган[17][18][19][13].

Абдулмажид эса, аксинча, унга ҳеч нарса дея олмаган. Ҳатто сарой ходимлари учун катта қийинчилик билан 15 000 ҳамён олтин тўплаб, шундан 5000 ҳамённи Серфиразга берган. Тарихчи Cевдат Серфиразни назарда тутган ҳолда „бир аёлнинг иштиёқи туфайли бутун давлат қулаши аломатлари кўринмоқда“, дея қайд этган[20].

Инқирози ва бевалик йиллари

Охир-оқибат можаролар, ҳаддан ортиқ харажатлар ва унинг такаббурлиги, душманларининг Абдулмажидга кўрсатган босими билан бир бўлиб, Серфиразнинг иноятдан қолишига олиб келган ва унга Долмабаҳçэ саройига кириши тақиқланган.

Султоннинг марҳаматидан маҳрум бўлгач, Серфираз ва унинг 1 ёшли ўғли Шаҳзода Сулаймон Ортакöйдаги бир саройда яшай бошлашган[21].

1898-йил март ойида Серфираз хоним султон Абдулҳамид ИИ нинг қизи Наиме Султон ва Ғози Усмон пошонинг ўғли Камолиддин пошонинг тўйида иштирок этган[22].

Абдулҳамид ИИ нинг қизи Ойша Султон ўзининг хотираларида отасининг ҳукмронлиги даврида Серфираз хоним Рамазон байрамларига келиб турганини ва ҳар доим Раҳиме Пересту Султоннинг ёнида ўтирганини қайд этган[23].

Вафоти

Серфираз хоним ўғли билан бирга унинг Бебек саройида яшаган[24]. Ўша ерда 1905-йил 9-июнда вафот этган ва Истанбулда жойлашган Яҳё Афанди қабристонидаги Шаҳзода Аҳмад Камолиддин мақбарасида дафн этилган[10][1][2].

Фарзандлари

Исми Туғилган Вафот этган Изоҳлар
Шаҳзода Усмон Сайфиддин 1852-йил 9-июн[10][25] 1855-йил 2-июл[10][25] Çıраğан саройида туғилган[10]. Вафотидан кейин Ёвуз Салим масжидида дафн этилган[10].
Бедиҳе Султон 1857-йил 30-сентябр[26][27] 1858-йил 12-июл[26][27] Бедиа Султон деб ҳам аталади. Вафотидан кейин Гüлисту Кадıн мақбарасида дафн этилган[26].
Шаҳзода Салим Сулаймон 1860-йил 25-июл[10][27][1] 1909-йил 16-июл[1] 5 марта уйланган, 2 ўғил ва 1 қиз фарзанди бўлган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Броокес 2010, с. 290.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Миланлıоğлу 2011, с. 5 н. 17.
  3. ↑ Акйıлдıз, Али. Сон Дöнем Османлı Падиşаҳларıнıн Никâҳ Меселеси, 2018 — 696-бет. 
  4. ↑ ; Рамазан ТуğПадиşаҳıн ҳимаесинде Османлı Кıзıлай Cемиети 1911-1913 йıллığı. Тüркие Кıзıлайı Дернеğи, 2013 — 231, 533-бет. ИСБН 978-605-5599-14-0. 
  5. ↑ Улуçай 2011, с. 214, н. 30.
  6. ↑ Улуçай 2011, с. 212 н. 24.
  7. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 595.
  8. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 5. 17.
  9. ↑ Улуçай 2011, сс. 214, 231.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 10,4 10,5 10,6 Улуçай 2011, с. 214.
  11. ↑ 11,0 11,1 Улуçай 2011, с. 213.
  12. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 596.
  13. ↑ 13,0 13,1 Миланлıоğлу 2011, с. 10.
  14. ↑ 14,0 14,1 Санcак 2019, с. 44.
  15. ↑ Сакаоğлу 2008, сс. 596–597.
  16. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 9.
  17. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 597.
  18. ↑ Бадем, Cандан. Тҳе" Оттоман Cримеан Wар: (1853 - 1856). БРИЛЛ, 2010 — 300-бет. ИСБН 978-9-004-18205-9. 
  19. ↑ Санcак 2019, с. 52.
  20. ↑ Санcак 2019, с. 53.
  21. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 598.
  22. ↑ Броокес 2010, сс. 160, 285.
  23. ↑ Броокес 2010, с. 185.
  24. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 599.
  25. ↑ 25,0 25,1 Паşа 1960, с. 145.
  26. ↑ 26,0 26,1 26,2 Улуçай 2011, с. 231.
  27. ↑ 27,0 27,1 27,2 Паşа 1960, с. 146.

Адабиётлар

  • Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  • Cастиглионе, Франк. Фамилй оф Эмпирес: Тҳе Писанис ин тҳе Оттоман анд Бритиш Эмпирес, 2016. 
  • Миланлıоğлу, Невал. Эмине Наcие Султан'ıн Ҳаятı (1896-1957), 2011. 
  • Паşа, Аҳмед Cевдет. Тезâкир. [2]. 13 - 20, Волуме 2. Тüрк Тариҳ Куруму Басıмеви, 1960. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу Мüлкüн Кадıн Султанларı: Вâлиде Султанлар, Ҳâтунлар, Ҳасекилер, Кандıнефендилер, Султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-6-051-71079-2. 
  • Санcак, Бетüл. А Cритиcал Аппроач Тоwард Cевдет Паша'с Ундерстандинг оф Реформ: Гранвизиэрс, Султанс, анд Соcиэтй ин тҳе Cонтехт оф Тезакир анд Марузат, 2019. 
  • Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.