Sergey Bodrov
Сергей Сергеевич Бодров (1971-йил 27-декабр, Москва, РСФСР, СССР — 2002-йил-20-сентабр, Кармадон дараси, Шимолий Осетия, Россия), кичик Сергей Бодров номи билан ҳам танилган, — совет ва рус кино актёри, кинорежиссор, ссенарист ва телебошловчи, санъат фанлари номзоди; Россия Федерацияси Давлат мукофоти лауреати (1997).
| кичик-Сергей Бодров | |
|---|---|
| Таваллуди |
Сергей Сергеевич Бодров 27-декабр 1971 |
| Вафоти | Кармадон дараси, Шимолий Осетия, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | кинорежиссор, ссенарист, телебошловчи, актёр |
| Фаолият йиллари | 1986-2002 |
„ Кавказский пленник“ (1996), „Брат“ (1997), „Стрингер“ (1998), „Восток-Запад“ (1999), „Брат 2“ (2000) ва „Медвежий поцелуй“ (2002) филмларида бош ролларни ижро этган. „Марафон-15“, „Взгляд“ телекўрсатувлари ва „Последний герой“ лойиҳасининг биринчи мавсуми бошловчиси; „Сёстри“ (2001) ва „Связной“ (тугалланмаган, 2002) филмларининг режиссори ва ссенарий муаллифи; „Морфий“ филмининг ссенарий муаллифи (2008-йилда чиқган).
2002-йил 20-сентябрдан бери Бодров Шимолий Осетиянинг Кармадон дарасида Колка музлигига сафар пайтида суратга олиш гуруҳи билан бирга расман бедарак йўқолган ҳисобланади, у ерда „Связной“ филми суратга олинаётган эди. Умумий ҳисобда, музлик 120 дан ортиқ одам ва иккита лагерни ўз остида яширинган.
Ҳаёти
Болалик
Сергей Бодров болалик ва ёшлик ҳақида айтган машҳур гаплар:
Болалик — бу инсон ҳаётидаги энг муҳим ва энг ғаройиб давр[1]
.
Сен ким бўлишинг ҳаётнинг биринчи ўн олти йилида маълум бўлади[2]
.
1971-йил 27-декабрда Москвада туғилган. Болалигида Сергей Бодров ёлғиз қолишни яхши кўрарди ва ўзи билан яхши „келишарди“"[1]. Турли нашрлар Сергей ахлат ташувчи машина ҳайдовчиси бўлишни ва тўқ сариқ рангли машинани ҳайдашни хоҳлаганлигини ёзади[2].

Дунёқарашига таъсир қилган ҳаётий вазиятлар ва ёшлик йиллари ҳақида Сергей „Мавзу бўйича иншо: менга таъсир ўтказган саккизта воқеа ёки мен қандай қилиб яхши инсон бўлиб улғайдим“ деб ёзган.
Оила
| Онаси | |
| Хотини ва болалари | |
| Синглиси ва отаси | |
- Отаси — Сергей Владимирович Бодров (1948-йил 28-июнда туғилган), режиссор.
- Онаси — Валентина Николаэвна Бодрова, санъацҳунос, Москва давлат университетининг тарих факултети ўқитувчиси. Улар 1976-йилдан бери катта-Бодров билан ажрашган[3].
- Опаси — Асия Сергеэвна (Ася) Бодрова-Беккулова[4]. Катта-Сергей Бодровнинг ва қозоғистонлик рассом ва галерея эгаси Айжан Беккулованинг қизи.
- Она томондан бувиси — Лидия Григоревна, педиатр.
- Хотини — Светлана Бодрова (Ситина, Михайлова), Москва давлат геодезия ва картография университети битирувчиси. 2000-йилдан 2014-йилгача у „Жди меня“ дастурида режиссор бўлиб ишлади[5], кейин „Непутёвиэ заметки“ дастурига ўтди[6].
- Қизи — Олга Сергеевна Бодрова (1998-йил 24-июлда туғилган).
- Ўғли — Александр Сергеэвич Бодров (2002-йил 27-августда туғилган).
- Хотини — Светлана Бодрова (Ситина, Михайлова), Москва давлат геодезия ва картография университети битирувчиси. 2000-йилдан 2014-йилгача у „Жди меня“ дастурида режиссор бўлиб ишлади[5], кейин „Непутёвиэ заметки“ дастурига ўтди[6].
1997-йилда Сергей бўлажак рафиқаси Светлана билан танишди („ТВ-6“ каналида „Акули пера“ (Қалам акулалари) ва „Канон“ теледастурларининг муаллифи)[5]. Ҳаммаси Кубада бошланди, у ерга Светлана, Сергей ва бошқа кўплаб тележурналистлар ёшлар ва талабалар фестивалини ёритиш учун боришган. Улар 1998-йилда турмуш қуришди ва кейинги ҳаётлари ҳеч қачон жамоатчилик эътиборига тушмади. Тез орада Бодровлар оиласида қиз фарзанд — Оля пайдо бўлди, Сергейнинг йўқолишидан бир ой олдин эса уларнинг ўғли Александр туғилганди.
Мен ҳар доим, болалигимдан хотинимни қандай кўрнишга эга бўлишини билганман. Кўринишидан, бу ҳақида кўп ўйлаганман. Уни учратганимда эса, табиийки, дарров танидим ва уйландим. Фақат, мен шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни яхши кўрмайман. Оила, яқин инсонлар — эркинлик даражаси эканини айтаман, холос. Эркинлик эса инсондан бор бўлган энг муҳим нарсадир.
— Сергей Бодров
Мактаб
Сергей 1265-сонли франсуз тилига ихтисослаштирилган мактабда ўқиган. Ўқитувчиларнинг айтишича, у ўртача даражада ҳаракатчан ва инжиқ эди, лекин у ҳеч қачон жаҳлдор ёки тарбиясиз бўлмаган[7].
Мактаб Сергейга байроқдорлик вазифасини ишониб топширди. Ҳар чоршанбада С. Бодров синфи дарсдан кейин „Ударница“ заводига ширинликларни қадоқлаш учун борарди. Тўрт соат давомида мактаб ўқувчилари ширинликларни қутиларга солиб, кейин боғлашарди. Улар ишлаб топган пуллари мактабга бериларди ва улар экскурсиялар уюштиришга сарфланарди.
2012-йил декабр ойида мактабда Сергей Бодров хотирасига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди.
Университет
Бодров ВГИКга киришни хоҳлади, лекин отаси унга кино эҳтирос эканлигини ва агар у йўқ бўлса, уни ёки кутиш ёки абадий унутиш кераклигини тушунтирди[2]. Ўзида бундай эҳтиросни ҳис қилмаган Сергей ўз режасидан воз кечишга мажбур бўлди[2].
1989—1994-йилларда М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети тарих факултетининг санъат тарихи ва назарияси бўлимида Венеция Уйғониш даври рассомчилиги бўйича таҳсил олган. Сергей университетни қизил диплом билан тугатди ва аспирантурада қолди, лекин у на музейда, на кутубхонада ишламаслигига ишончи комил эди[2]. Университетда Сергей, унинг сўзларига кўра, гўзалликни уни ўраб турган оддий нарсаларда кўришни ўрганган[2]. Ва аллақачон таниқли актёр ва телебошловчига айланган С. Бодров 1998-йилда Москва давлат университетида санъацҳунослик фанлари доктори, профессор В. Н. Грашченковнинг илмий раҳбарлигида „Венеция Уйғониш даври рассомчилигида архитектура“ (Мутахассислик 07.00.12 — Санъат тарихи) мавзусида санъацҳунослик фанлари номзоди илмий даражасига номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Расмий оппонентлар — санъацҳунослик фанлари доктори, профессор М. И. Сведерская, санъацҳунослик фанлари номзоди, доцент Э. М. Кукина. Етакчи ташкилот — Москва давлат педагогика университети.
1991-йилда Сергей Италияда санъат соҳасида таҳсил олди. У маҳаллий курорт шаҳарчасидаги пляжда қутқарувчи сифатида ишга жойлашди ва мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун пул топишга муваффақ бўлди. Кейинги уч ёз давомида Бодров шу иш учун бу ерга келарди ва курсдошлари орасида омадли ҳисобланарди[8].
Интервюларнинг бирида Сергейдан, олган таълими ҳаётда қўл келдими ёки ёқлигини ҳақида сўрашганда, у шундай жавоб берган:
Албатта. Мана қандайдир шаҳарга бординг. Бу шаҳар ҳақида одатда нима биласан? У ерда марказий майдон, қандайдир дўконлар бор… Мен эса у ердаги музейда, унга термулиб бутун кунни ўктазиш мумкин бўлган бир картина борлигини биламан. Ва бу бир кун сенинг ҳаётингни бойитади.
Кино
Илк сёмкалар
Кичик Бодровнинг кинодаги биринчи тажрибалари отасининг „Я тебя ненавижу“ (1986) ва „Свобода — это рай“ (1989) каби филмларида кичик эпизод роллари бўлган. Иккинчи филмда Сергей бир лаҳза экранда пайдо бўлган, эгнида ёрлиқли кулранг халат билан ўсмир ҳуқуқбузар образида, қўлга олинган бош қаҳрамоннинг ёнида ўз тақдирини кутган ҳолда ўтиради. Сергей Бодров университетда ўқиб юрганида отасининг 1992-йилда суратга олинган „Белий корол, красная королева“ филмида меҳмонхонада почта тарқатувчи швейцар сифатида эпизод ролини ўйнаган.
= "Кавказский пленник"
1995-йилда Сергейнинг отаси „Кавказский пленник“ филмини суратга олиш учун ўз гуруҳи билан Доғистонга жўнайди. Сергей ҳам бирга боришни сўради ва исталган ишни қилишга рози эди, аммо тасодифан бош роллардан бирининг (оддий аскар Иван Жилин) ижрочисига айланди. Филмда шартнома асосида хизмат қилаётган Александр Ряполов ролини ижро этган Олег Меншиковнинг шеригига айланди. Филм Канн кинофестивалида ФИПРЕССИ ютуғини, Сочи фестивали гран-присини, Карловй Варй фестивалида „Кристалл глобус“ гран-приси ва ҳакамларнинг экуменик сов’гасини, энг яхши ссенарий учун „Феликс“ мукофотини, Россия кино-прессасининг „Йилнинг энг яхши филми“ ютуғини, Москвадаги „Сталкер“ кино-фестивалининг „Сталкер“ Гран-присини Сидней фестивалида „томошабинлар қизиқиши“ ютуғини қўлга киритди. Сочи кино-фестивалида Кичик С. Бодров Меншиков билан биргаликда „ҳамкорликдаги энг яхши рол“ ютуғини қўлга киритди, Абдраимов билан бирга кино-прессанинг „ҳамкорликдаги энг яхши рол“ ютуғини, „Болтиқ марвариди“ фестивалида „энг яхши актёрлик дебюти“ ютуқларини олди. 1997-йилда отасини билан биргаликда Россия Федерацияси Давлат мукофоти лауреати бўлди. Сергей эса ўзини санъаткор деб ҳисобламасди:
"Мен доим ва ҳамма ерда айтаман:
„Мен санъаткор эмасман, мен санъаткор эмасман, — мен санъаткор эмасман!“ Менга эса: „Йўқ, сен санъаткорсан!“ Мен эса: „Санъаткор — бу умуман бошқа нарса. Улар бошқа одамлар, уларда бошқа конституция. Рол — мен учун касб эмас. Бу бажариладиган иш-ҳаракат“.
= "Взгляд" теледастури
1996-йил октябр ойида Сергей „ОРТ“ телеканалида „Взгляд“ дастурининг бошловчиси бўлди. Бу ерда у 1999-йилнинг августигача ишлади.
С. Бодровнинг бу даврдаги хотираларидан бири қизил сочли безори болакай ҳақида эди. У Қорбободан катта акаси учун мусиқа асбобини сўраган, чунки у ўзиники йўқотиб қўйганидан жуда хавотирда эди. Сергей ва унинг „Взгляд“даги ҳамкасблари „йўқ қилиш“ бўлимида тўпланган почта хатларидан Қорбобо учун ёзилганларини олишди. Боланинг ҳовлисига автобус келиб тўхтади, ундан оркестр тушиб мусиқа чала бошлади. Бола тинглаш учун ташқарига чиқди ва С. Бодров у билан суҳбат давомида маълум бўлишича, у акасига ёрдам беришни жудаям хоҳлайди…
Сергей лойиҳани 1999-йилда тарк этди — расмий баёнотларга кўра, „Брат 2“ филмида суратга тушиш учун. Бундан ташқари, бошловчи дастур давомида йиғилган ҳиссий босимни кўтара олмаган деган қарашлар ҳам мавжуд.
А. Косулников шундай дейди: "Ўйлайманки, дастурда ишлаш давомида Сергей атрофдаги одамларнинг ҳиссиётлари ҳақида ҳаддан ташқари катта ахборот дозасини қабул қилган. У режиссор отаси, санъацҳунос онаси бор нормал москвалик йигитча, аспирант эди. У ёпиқ Москва дунёсида яшар эди, мамлакат қандай ташкил топган, нима билан яшайди — у бу ҳақида кўп нарсани билмасди ва бошдан кечирмаган эди. Бу ерда эса ҳаммаси бирдан содир бўлди. Буларни англаш унга керак эмасди, демайман, керак эди. Лекин, балки бундай ҳажмларда ва бўлакларда эмас.
Сергейнинг ўзи эса дастурдан „яхши мактаб ҳисси“ билан кетганини айтади:
"Мен шунча одамлар билан танишдим, шунча ҳикоялар эшитдим, шунчалик кўп хатларни ўқидимки — бошқа ишда бу шунчаки имконсиз. Бунда жуда тўғри заряд мавжуд. Иккита-учта одамларга ёрдам бер ва шунинг ўзи дастур бекордан бекорга мавжуд эмаслигини кўрсатади. Лекин бунга маъсулият билан ёндашиш керак.
= "Брат"
1996-йилда Сочи кинофестивалида Сергей режиссор Алексей Балабанов билан танишиши уни СТВ студиясига олиб келди. Айнан шу студияда премераси 1997-йил 12-декабрда Россияда бўлган „Брат“ филми суратга олинган (жаҳон премераси 1997-йил 17-майда Франсияда бўлиб ўтган).
Сергей филмда Данила Багров ролини — бош ролни ўйнади.
Танқидчилар картинани илиқ қабул қилишди: Данила Богровни „халқ қаҳрамони“, филмнинг ўзини эса „энг янги кинематографиянинг манифести“ деб аташди. Бироқ, баъзи оммавий ахборот воситалари филмни ирқчилик ва русофобияда айблашди. Бодровнинг ўзи эса қаҳрамонини шундай баҳолайди:
Биламан, Данилани кўпинча ибтидоий, оддий эканлигида айблашади… Хўш, мен қисман бунга қўшиламан. Аммо, менинг онгимда унга нисбатан шундай метафора пайдо бўлади: озиқланиш ва кўпайишдан бошқа ҳали ҳаёт ҳақида ҳеч нимани тушунмайдиган, ғор ичидаги гулхан атрофида ўтирган ибтидоий одамлар кўз олдим келади. Ва тасодифан уларнинг ичидан биттаси туради ва қуйидаги оддий сўзларни айтади: ўзиникиларни ҳимоя қилиш керак, аёлларни ҳурмат қилиш керак, ака-укани ҳимоя қилиш керак.
Албатта, мен Данила Багров каби йўл тутолмайман. Нимадир ҳалал беради. У эса шундай қилади. Ва бу урушда яна кимдир ҳам шундай қилади. Демак, биз ҳеч бўлмаса, қалбан улар билан бирга бўлишимиз керак, улар қаердадир биз учун нимадир қилишаётганини тушунишимиз керак. Ватанпарварлик ҳақида гапирар эканман, мен фақат битта мамлакатда яшаётган инсонлар билан ҳамжиҳатликни назарда тутаман.
— „Сергей Бодров. Бола юзли қотил“
Шуларга қарамай филмнинг ютуқлари эътироф этилди ва „Брат“ Сочи фестивалида Гран-при, ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофоти ва Туриндаги халқаро фестивалда ФИПРЕСCИ мукофоти, Коттбусда ҳам худди шундай мукофотлар, Триэстдаги Гран-прини олди. Бодров Сочи ва Чикаго кинофестивалларида энг яхши эркак роли учун „Золотой Овен“ мукофотини олди. Кўп сонли томошабинлар филмни севиб қолишди, уларнинг кўплари учун Данила Багров қаҳрамон ва идеалга айланди. Филм учун мусиқа Наутилус Помпилиуснинг композициялари бўлиб, Сергейнинг ўзи ҳам уни тинглашни яхши кўрарди[9].
= "Стрингер"
1998—1999-йилларда Сергей Бодров иккита рол ўйнади. Биринчиси, П. Паwликоwскининг „Стрингер“ филмидаги Вадим роли эди.
= "Восток-Запад"
Бу даврнинг иккинчи роли Регис Варниэрнинг „Шарқ-Ғарб“ филмидаги ролидир. Сергей бахциз эр-хотин (доктор Головин ва унинг рафиқаси Мари)нинг коммунал квартирадаги қўшниси Саша ролини ўйнади.
= "Брат-2"
2000-йил 11-майда Россияда „Брат 2“ филмининг премераси бўлиб ўтди. Унинг яратувчилари „Биродар 2“ ғояси ҳазилдан келиб чиққанлигини айтишади[2]. Суратга олиш ишлари Москва, Ню-Ёрк, Чикаго ва Пицбургда бўлиб ўтди. С. Бодров яна Данила Багров ролини ўйнади.
Кинотанқидчилик томонидан „Брат 2“ ҳам биринчи филм каби хайрихоҳлик билан кутиб олинди, „Афиша“ журнали рецензиясида шундай ёзилган эди: „Балабанов қандай керак бўлса, шундай суратга олади“. Аммо, худди ўтган сафаргидек, баъзи нашрлар филмни ирқчилик ғояларини ифодалашда ва Украина ҳамда Америка халқини ҳақорат қилишда айбладилар. Сергей Бодровнинг ўзи эса Америка ҳақидаги таассуроти саволида шундай жавоб берган:
Биз америкалар ёмон эканлигига эмас, балки ўзимизни уларга хафа қилдириб қўймаслигимизга урғу бермоқчи эдик. Бу жудаям оддий фикр, уни ҳамма тушуна олмаслиги ғалати. Филмда эса бу фикрни жудаям ёрқин кўрсатиб беришга тўғри келди, сабаби бу кино. Кинода эса ҳаммаси бир қанча муболағалироқ бўлиши керак.
Полициячи Шварснеггер мафиячининг ёғоч оёғини суғуриб оладиган, ундан эса наркотиклар сочилиб чиқадиган, кўчаларда эса айиқлар сайр қилиб юрадиган филмларни америкаликлар ҳам россиялик ҳақида суратга олишади-ку. Худдики, биз бутунлай тентакдек! Шундай экан, нима сабабдан биз америкаликларнинг устидан кулиш ҳуқуқига эга эмасмиз?
— Бодровнинг „Ака-укалар“ ва „Опа-сингиллар“и
2000-йилда „Брат 2 қандай суратга олинган“ филми ҳам чиқди, Руссобит-М компанияси „ Брат 2: Обратно в Америку“ саргузашт услубидаги ўйинни чиқарди, ДАНА Мусиc студияси „Брат“ филмига саундтрекни чиқарди ва Реал Реcордс компанияси иккинчи қисм учун саундтрек дискини чиқарди. Москванинг „Олимпия“ спорт мажмуасида ва Санкт-Петербургнинг Муз саройида концертлар бўлиб ўтди, уларда „Брат 2“ филмининг саундтрекларига айланган қўшиқлар янгради.
Сергей Бодров хотирасига, унинг характери ҳақида, „Брат Данила“ ёдгорлигини яратиш режалаштирилган — „Брат“ ва „Брат-2“ филмлари қаҳрамонининг ёдгорлик ҳайкалини ўрнатиш лойиҳаси.
Қуиcкиэ
2000-йилда кичик Бодров отасининг „Қуиcкиэ. Давай сделаэм это по-бистрому“ филмини суратга олишда иштирок этиш учун Калифорнияга боради. „Қуиcкиэ“да Сергей Дима ролини ўйнайди — келиб чиқиши рус бўлган бой америкалик Олег (Владимир Машков)нинг қўриқчилари бошлиғи.
"Сёстри"
"Қуиcкиэ" филмида суратга олиш ишларидан бўш вақтларида С. Бодров ўзининг биринчи „Сёстри“ филми учун ссенарий ёзган. Филм ғоясини унга отаси бир неча сўз билан айтиб берган[10]. Шундан сўнг, Сергей икки ҳафта ичида ссенарийни ёзди ва тўрт кундан кейин филмни суратга олиш бошланди. Филмда дастлаб „Доч бандита“, „Танцовшица живота“ ва „Младший“ каби номлар бўлган.
Сюжет бир онанинг бошқа-бошқа эркаклардан бўлган қизлари, икки опа-сингиллар — Света (13 ёш) ва Дина (8 ёш) яқинлашиши ҳақидаги ҳикояга асосланган. Динанинг отаси ва Светанинг ўгай отаси Алик қамоқдан чиқиб, уйига севимли хотини ва қизининг олдига қайтиб келади, аммо бандитлар уни умумий ғазнани ўғирлаганликда асоссиз гумон қилишади. Улар Динани ўғирлаш билан қўрқитиб, пулни қайтариб беришни талаб қилишади. Алик ўгай қизи Светага Динага ғамхўрлик қилишни буюриб, уларни яширади. Бироқ, Светанинг бепарволиги (у бувисини чақиради) туфайли бандитлар Дина яширилган квартирани топадилар. Опа-сингиллар учун ов бошланади.
Филм учун мусиқа сифатида „Кино“ ва „Агата Кристи“ гуруҳлари композициялари танланган.
Сергейнинг ўзи Данила Багровнинг эпизодик ролини ўйнади, бу рол унинг учун ёзилмаган, аммо ўшанда бошқа актёр топилмаган[11].
Филм премераси 2001-йил 10-майда бўлиб ўтган. Сочида бўлиб ўтган фестивалда филм „Энг яхши дебют учун“ Гран-присига сазовор бўлди, бош ролларни ижро этганлар эса „Энг яхши актёрлик дуэти учун“ мукофоти ва ҳакамлар ҳай’ати дипломини олишди.
= "Последний герой" телелойиҳаси
2001-йилнинг кузида Сергей Бодров „Последний герой“ телешоусининг бошловчисига айланди. Ўн олти киши Панама қирғоғидаги оролларнинг бирида қолдирилган ва ҳар хил синовлардан ўтишган, ўйинда қолган сўнгги иштирокчи эса ғолиб деб топилган ҳамда асосий ютуқ — уч миллион рублни қўлган киритган. Сергей ўйинни бошқарган ва шарҳлаб борган. У телешоу ҳақида қуйидаги гапларни айтган:Ўйлайманки, очлик ва жисмоний мавжудлик масаласи улар учун жуда жиддий равишда кўндаланг қўйилади. Аммо менимча ҳаёт учун кураш бошқа нарсада. Бу инсоний бўлмаган ҳаёт шароитларида ўз инсонийлигингни сақлаб қолиш учун сен руҳан қанчалик кучли эканлигингда ва бу менга ҳам тегишли.
= "Война"
Алексей Балабанов Сергей Бодровнинг нафақат ҳамкасби, балки яқин дўсти эди ва содир бўлган фожиадан жуда қайғуга эди, чунки қор кўчкиси остида Бодровдан ташқари унинг суратга олиш гуруҳи ҳам ҳалок бўлди. Воқеадан кейин, у ҳаёт тугаганини айтди. Бодров гуруҳи қор кўчкиси остида қолган ўша фожиали кунда Балабанов суратга олиш майдончасида бўлиши керак эди, аммо охирги дақиқада нимадир унинг кетишига халақит берган. Балабанов ўзини Бодров гуруҳи билан бирга ўлганига ишонган. Айниқса, кейинги беш йил унинг учун оғир кечди[12][13].
Хотираси
- Александр Невский майдонида Санкт-Петербургдаги Сергей Бодровнинг портрети, 1б, ёнган. ЛЕКИН. " Лененерго " ОАЖ трансформатор подстансиясида граффити ҲоодГрафф бадиий гуруҳи рассомлари томонидан яратилган. Фуқароларнинг фикрига қарамай, 2020-йил 25-август Санкт-Петербург ГАТИ деворни бўяш ва тасвирни уч кун ичида олиб ташлашни буюрди[14]. Бир неча кун ичида граффити тикланди, аммо портрет бошқа фотосуратдан кўчирилди.
- Сергей Бодровнинг портрети Воронеждаги „Воронеженерго“ ОАЖ трансформатор подстансиясидаги Маршал Одинцов кўчаси, 8Т[15].
Мусиқада:
Рўйхатда келтирилган қўшиқларнинг баъзилари Бодров вафотидан кейин хотирасига ёзилган, баъзилари эса тириклигида ёзилган, аммо мусиқачилар томонидан унинг хотирасига бағишланган концертларда ижро этилади. Одатда, чиқишларидан олдин саҳнадаги мусиқачилар Сергей Бодров ҳақида илиқ сўзлар айтадилар, консерт экранида унинг филмларидан фотосуратлар ва кадрлар намойиш этилади.
| Вячеслав Бутусов | „Эчолов“[16], „Йиртқич“ |
| Ирина Салтикова | „Ука“ |
| " Б-2 " | „Бўрилар“, " Полковникга ҳеч ким ёзмайди " |
| пластик | „Музликлар“ |
| " Семантик галлюцинациялар " | „Абадий ёш“, „Йиртқич / 2“ |
| СТ | „Абадий ёш“ (Семантик галлюцинациялар гуруҳи билан бирга ёзилган) |
| " Агата Кристи " | „Ўқ“, „Ҳеч қачон“ |
| ВЛНЙ | „Мантра“ |
| Гарри Ах | Бордюр |
Сергей Бодровга бағишланган китоблар:
| 2003-йил | Сергей Бодров. „Охирги қаҳрамон“ | Муаллиф: Михаил Трофименков. Нашриётчи: „ПБЮЛ Бйстров, Эксмо“ |
| 2004-йил | „Венеция Уйғониш даври расмидаги архитектура“ | Сергей Бодровнинг илмий диссертацияси асосида ёзилган китоб унинг онаси Валентина Николаэвна Бодрова[17] томонидан нашр этилган. |
| 2007-йил | Сергей Бодров „Связной“ | Нашриётчи: „Сеанс / Ампҳора“. Китобдан Бодров ёзган сценарийлар, интервюларидан парчалар ва у ҳақидаги хотиралар ўрин олган. |
Сергей Бодровга бағишланган телекўрсатувлар ва ҳужжатли филмлар:
| 2005-йил | " ДТВ " | „Қандай қилиб бутлар кетишди.“ Сергей Бодров кичик. |
| 2006-йил | " Россия „ | „Сергей Бодров. “Кавказ асири“ " |
| 2006-йил | " ТВ маркази " | „Сергей Бодров. “Мен актёр бўлмайман " |
| 2007-йил | " Биринчи канал „ | „Сергей Бодров. “Охирги 24 соат“ " |
| 2008-йил | " НТВ " | „Бош қаҳрамон“. Сергей Бодров кичик. |
| 2008-йил | " ТВ-3 " | „Яширин белгилар: “ Сергей Бодров. У шунчаки тоғларга кетди " |
| 2010-йил | „НТВ“ | „Биринчи қон. “Сўнгги қаҳрамон: Сергей Бодров " |
| 2010-йил | " Вақт „ | „Кадрдаги одам. Сергей Бодров“ |
| 2011-йил | „Биринчи канал“ | „Сергей Бодров. “Қаэрдасиз, ука? “ "[18] |
| 2012-йил | „Биринчи канал“ | „Кармадон. 10 йилдан кейин“[19][20] |
| 2012-йил | „НТВ“ | "Яна бир бор салом! ". Сергей Бодров |
| 2013-йил | „ТВ маркази“ | Сергей Бодров. Алексей Пушков билан „Посцcрипт“ |
| 2013-йил | " Бешинчи канал " | „Ҳаёт ҳақиқати“. Скрипт бўйича ўлим |
| 2015-йил | " РЕН ТВ " | „Доимий Ёш“. Сергей Бодровнинг икки ҳаёти |
| 2016-йил | „Биринчи канал“ | Маршрут қурилган. Чикаго |
| 2016-йил | „Биринчи канал“ | „Биродар 2. 15 йилдан кейин“ консерти |
| 2016-йил | " Юлдуз „ | „Сергей Бодров. “Ўтган кун“ „[21] |
| 2016-йил | „Биринчи канал“ | „Сергей Бодров. “Куч нимада, ука? “ "[22][23] |
| 2017-йил | „ТВ маркази“ | „Айрилиш. Сергей Бодров“[24] |
| 2017-йил | " вой " | „Сергей Бодров — асосий рус супер қаҳрамони“ |
| 2020 | " Тинчлик " | " Сергей Бодров: ҳаёт жасорат "[25] |
| 2021-йил | „ТВ-3“ | „ Биздан бошқа ҳеч ким бўлмайди „ |
Совринлар ва мукофотлар
| Йил | Соврин | Кино |
|---|---|---|
| 1996-йил | Рига-Юрмаладаги „Балтиc Пеарл“ ИФФда энг яхши дебют учун мукофот | „ Кавказ асири“ |
| 1996-йил | Сочидаги „Кинотавр“ ОРФФнинг энг яхши эркак роли учун мукофоти | „Кавказ асири“ |
| 1996-йил | Йилнинг энг яхши актёри учун Филм Пресс мукофоти | „Кавказ асири“ |
| 1997-йил | Энг яхши актёр учун Ника мукофоти | „Кавказ асири“ |
| 1997-йил | Россия Федерацияси Давлат мукофоти | „Кавказ асири“ |
| 1997-йил | Сочидаги " Кинотавр " ОРКФнинг энг яхши эркак роли учун мукофоти | " Ака " |
| 1997-йил | Йилнинг энг яхши актёри учун Олтин Ариэс мукофоти | „Ука“ |
| 1997-йил | Чикаго ИФФда энг яхши актёр мукофоти | „Ука“ |
| 2001-йил | Сочидаги " Кинотавр " ОРКФнинг энг яхши дебюти учун Гран-при | " Опа-сингиллар " |
| 2001-йил | Жесоло Биэннале мукофоти Cинема д "Венеция халқаро кинофестивалининг муаллифлик дастури | „Опа-сингиллар“ |
| 2001-йил | Энг яхши дебют филми учун Олтин Ариэс мукофоти | „Опа-сингиллар“ |
| 2002-йил | „ВидеоМагазин“ журналининг „Йилнинг маҳаллий филми“ номинациясида мукофоти | „Опа-сингиллар“ |
| 2002-йил | Карлови Вари ИФФда ижодий фикр эркинлиги учун махсус мукофот | „Опа-сингиллар“ |
| 2003-йил | Иккинчи пландаги энг яхши актёр учун Ника мукофоти | " Уруш " |
| 2006-йил | „МТВ Руссиа“ кино мукофоти — „Авлод эътирофи“ номинацияси (вафотидан кейин) |
Филмографияси
| Йил | Кино | сифатида иштирок этди | |||
|---|---|---|---|---|---|
| Ишлаб чиқарувчи | Ссенарий муаллифи | Актёр | Рол | ||
| 1986-йил | Мен сендан нафратланаман (телевидениэ филми) | от спорти клубидаги бола | |||
| 1989-йил | СИР | маҳбус | |||
| 1992-йил | Оқ шоҳ, қизил малика | почтачи | |||
| 1996-йил | Кавказ асири | Оддий Иван Жилин | |||
| 1997-йил | Ука | Данила Багров | |||
| 1998-йил | Стрингер | Вадик | |||
| 1999-йил | Шарқ-Ғарбий | Саша Василев | |||
| 2000 | Биродар 2 | Данила Багров | |||
| 2001-йил | Тезроқ қилайлик | Дима | |||
| 2001-йил | опа-сингиллар | [26][27] | |||
| 2002-йил | Уруш | Капитан Медведев | |||
| 2002-йил | айиқ ўпиш | Миша | |||
| 2002-йил | Мессенгер (тугалланмаган) | ||||
| 2008-йил | Морфин | ||||
| Йил | Гуруҳ | Исм |
|---|---|---|
| 1997-йил | Наутилус Помпилиус | Ёмғир пайтида |
| 2000 | " Б-2 " | Полковникга ҳеч ким хат ёзмайди |
| 2001-йил | „ Агата Кристи „ | Буллет, шунингдек, режиссор |
Бошқалар
| Йил | Дастур | Иштирок этиш |
|---|---|---|
| 1992-йил | " Марафон-15 " | етакчи |
| 1996—1999-йиллар | " Қаранг " | етакчи |
| 2000 | „Биродар 2 қандай суратга олинган“ | етакчи |
| 2000 | „Биродар 2“. Олимпиадада жонли (концерт) | етакчи |
| 2000 | Челябинскдаги 5 йиллик юбилей фестивали " КВН " „Қор гуллари“ | ҳакамлар ҳай’ати аъзоси |
| 2001-йил | „Сўнгги қаҳрамон“ 1-мавсум | етакчи |
Илмий ишлар
- Бодров С. С. Ло спазио cиттадино нелла питтура венезиана дел ХВ—ХВИ сеcc- Аннали делла Фаc. Ф. М. Н. делл’анно 1995, п. 16—39. Университа дегли ди Рома „Ла Сапиэнза“.
- Бодров С. С. Изображениэ архитектури в венесианской живописи эпохи Возрождения // ИНИОН, № 53220 от 21.01.1998. — 33 с.
- Бодров С. С. Архитектура в венесианской живописи Возрождения[сайт ишламайди] (недоступная ссилка): автореферат дис. канд. искусствоведения. / 07.00.2012. — М.: МГУ, 1998. — 19 с.
- Бодров С. С.. Архитектура в венецианской живописи Возрождения. СПб.: Подписные издания : Открытая б-ка, 2018. ИСБН 978-5-9500970-1-0.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Сергей Бодров. Связной. СПб: Амфора, 2007. ИСБН 978-5-367-00488-5. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "Сергей Бодров. Связной2" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Трофименков М.. Сергей Бодров. Последний герой. М: Эксмо, 2003. ИСБН 5-94700-019-9. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "Трофименков М." дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ Мама Сергея Бодрова регулярно навещаэт место эго гибели. СтарҲит.ру.
- ↑ Где ти, брат? Сергея Бодрова ждет в Алмати сестра Ася Бодрова-Беккулова. ЦентрАзия.
- ↑ 5,0 5,1 {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ Самоделова С., Великанова М., Елисов А. Прощай, брат. И если навсегда – то навсегда прощай… // Московский комсомолец. — 2002.
- ↑ Сапрыкина О. Сергей Бодров променял «Брата-2» на двух сестёр.
- ↑ Штепина О. Кумир молодого поколения // МК-Бульвар. — 2000.
- ↑ {{{заглавие}}}.
- ↑ Сапрыкина О. Сергей Бодров променял «Брата-2» на двух сестёр.
- ↑ Алексей Балабанов считал, что погиб вместе с группой Сергея Бодрова (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-10-19 санасида архивланган).
- ↑ „«После гибели Сережи Балабанов сломался»“ (деадлинк). 2014-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-сентабр 2014-йил.
- ↑ Творчество и закон // Телеканал 78, Випуск новостей
- ↑ П. Ирлик В Воронеже появилос граффити с Сергеэм Бодровим // Моё!
- ↑ „Вячеслав Бутусов — „Эхолов“ (Песня, посвящённая Сергею Бодрову) — Видео — Сергей Бодров-младший — Последний герой нашей эпохи“. 2011-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
- ↑ „Очарованний Венесиэй.“. 2014-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ Интервю Сергея Бодрова.
- ↑ Сергей Бодров-младший в программе Леонида Парфенова „Герой дня“ (10.05.2001)
Адабиётлар
- „Бодров Сергей Сергеевич“, Российское кино 1986—2006: Биофильмографический справочник: Сценаристы. Режиссёры. Актёры. М.: Материк, 2008 — 308—309-бет. ИСБН 978-5-85646-131-1. (в пер.)
- Сергей Бодров. Связной. СПб: Амфора, 2007. ИСБН 978-5-367-00488-5.
- Трофименков М.. Сергей Бодров. Последний герой. М: Эксмо, 2003. ИСБН 5-94700-019-9.
Ҳаволалар
- Сергей Бодров (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-12 санасида архивланган)
- Кичик Сергей Бодров — „ВКонтакте“ ижтимоий тармоғидаги жамоа
- Кичик Сергей Бодров ўзи ҳақида (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-12 санасида архивланган)
- Сергей Бодров Чапаэв лойиҳасида
- Светлана Бодрова билан биринчи интервю (2017)