Sergey Borodin
Сергей Петрович Бородин [1902. 25.9 (8), Москва—1974. 22.6, Тошкент) – рус ёзувчиси. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (20.04.1973). 1941-йилгача Амир Саргижон тахаллуси билан ижод қилган. В. Я. Брюсов номидаги адабиёт институтини тугатиб (1926), халқ оғзаки ижоди билан шуғулланган. Бухоро, Самарқандга уюштирилган фолклоретнография экспедицияларида қатнашган (1923— 26). 1950-йилдан Тошкентда. „Сўнгги Бухоро“ (1931), „Мисрлик“ (1932) романлари ва „Ус т а қушчи“ ҳикоялар тўплами (1934) Ўрта Осиё халклари ҳаётига бағишланган. „Самарқанд осмонида юлдузлар“ туркумидаги (1953— 73) асарларида ҳам Ўрта Осиё халқларининг ХИВ аср охири – ХВ аср бошларидаги ҳаёти акс эттирилган. Бироқ уларда баъзи тарихий шахслар образи сохталаштирилиб, бир ёқламаликка йўл қўйилган. Тарихий роман – „Дмитрий Донской“ (1941) муаллифи. Б. нинг айрим асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1968).
| Сергей Бородин |
|---|
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |