Sergey Botkin
Сергей Петрович Боткин [1832. 5 (17)9, Москва — 1889.12(24) 12, Ментона, Петербургда дафн этилган] — врач терапевт, педагог, жамоат арбоби. 1861-йилдан Петербург Тиббиётжарроҳлик академиясининг профессор Боткин тиббиётда янги йўналиш, яъни касалликнинг пайдо бўлиши ва авж олишида нерв системасининг аҳамиятини изоҳловчи "нервизм" назариясини яратди. Сариқ касаллигини чуқур талқин қилди. У организмни атроф муҳит билан боғлиқ яхлит тарзда ўрганди. Боткин фикрича, тиббиёт "касалликнинг оддини олиш ва беморни даволаш" ҳақидаги фандир. Боткин ҳозирги замон терапиясининг назарий асосини ишлаб чиқди. Илмий ишлари юрактомирлар системаси, жигар, буйрак касалликлари, дори моддаларнинг таъсирини ўрганиш, юқумли касалликлар, ҳарбийдала терапияси ва бошқаларга оид.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |