Сергей Бренер (1971-йил 6-март, Қозоғистон ССР, СССР) — совет ва ўзбек фристайлчиси. У 1994-йилда қишки Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Таржимаи ҳол

Сергей Бренер 1971-йил 6-мартда Қозоғистон ССРда туғилган.

У 1989-йилда Тиндаги жаҳон кубогида  фристайл бўйича халқаро мусобақаларда илк марта иштирок этди[1].

Сергей Бренер 1990-йил апрел ойида Пюхятунтури шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар чемпионатида ски-кросс ва комбинасия бўйича бронза медали совриндори бўлди[1].

1993-йилда Алтенмарктда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган. У акробатика бўйича 26-ўринни, ски-кросс бўйича 30-ўринни, могулда 58-ўринни, комбинасияда 4-ўринни эгаллади[1].

Спортчимиз 1994-йили Лиллхаммердаги қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилди. Акробатика бўйича иштирок этган. Иккита сакраш йиғиндиси бўйича саралаш баҳсларида у 159,93 балл билан 24 нафар иштирокчи орасида 19-ўринни эгаллади ва 12 нафар финалчилар сафидан жой олмади[2]. У Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимларида Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи байроқдори бўлди[3].

У 1996-йили Харбиндаги қишки Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди. Бренер акробатика бўйича хитойлик Оу Хиаотао ва Фей Донгпенгга имкониятни бой бериб, 3-ўринни эгаллади[3].

Шундай қилиб, Сергей Бренер 1997-йил спортдаги фаолиятини тугатади[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „БРЕНЕР Сергей - Атҳлете Информатион“. www.фис-ски.cом. 2019-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  2. ↑ „Олймпедиа – Аэриалс, Мен“. www.олймпедиа.орг. 2020-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Олймпедиа – Сергей Бренер“. www.олймпедиа.орг. 2020-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.