Sergey Chernikov
Сергей Фёдорович Черников (1914-йил, Тошкент – 26-июл, 1944-йил) – Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони.
| Сергей Черников | |
|---|---|
| Таваллуди |
1914-йил Тошкент, Россия империяси |
| Вафоти |
26-июл 1944-йил Латвия ССР |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Сергей Федорович Черников 1914-йилда Тошкентда таваллуд топган ва у ерда яшаб ижод қилган.
Черников 1941-йил 15-сентабрда Тошкент шаҳар Ленин округ ҳарбий комиссарлиги томонидан Қизил армия сафига чақирилган. 391-ўқчилар дивизиясининг 951-артиллерия полкига взвод командири этиб тайинланганидан сўнг, Калининский (1942-йил 20-февралдан), Шимоли-ғарбий (1942-йил 1-майдан) ва 2-Болтиқбўйи (1943-йил 1-декабрдан) фронтида жанг қилган[1].
1943-йил 18-январда Насва-Киселевич-Заболоте стансияси учун олиб борилган жангларда унинг полки душманнинг олтита ҳужумини қайтарган. 1944-йил 1-январда Седурино яқинида душманнинг мустаҳкам мудофаасини бузиб ўтаётганда катта лейтенант Черников дивизияси душманга катта талофатлар етказди. Бунинг учун Сергей Черников Александр Невский ордени ва ИИ даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган[2].
Маёр Сергей Фёдорович Черников вафотидан кейин 1945-йил 24-мартда СССР Олий Кенгаши Президиумининг фармони билан Латвия ҳудудидаги жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Сергей 1944-йил 26-июлда вафот этган. У Резекне шаҳри (Латвия) Дарзу кўчасидаги ҳарбий биродарлик қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари
Сергей Черников „Золотая Звезда“ медали, Ленин, Қизил Байроқ, Александр Невский ва ИИ даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган.
Оиласи
Сергейнинг онасининг исми Пелагея Степановна Черникова[2], рафиқаси Анастасия Иосифовна Попова. Иккаласи ҳам Тошкент шаҳрида яшаган.
Хотираси
Тошкентдаги трамвай депосига қаҳрамон Сергей номи берилган. Унга атаб Резекне шаҳрида мемориал тахта ўрнатилди.
Манбалар
- ↑ „Черников Сергей Фёдорович“. Қаралди: 2023-йил 7-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 Наградной лист С. Ф. Черникова с представлениэм к званию Героя Совецкого Союза, страница 1. На сайте ОБД «Подвиг Народа».