Sergey Eyzenshteyn

Сергей Михайлович Эйзенштейн [1898.10(22).1, Рига 1948.11.2, Москва] — рус кинорежиссёр, кино назариётчиси. РСФСРда хизмат кўрсатган санъатарбоби (1935). Санъацҳунослик доктори (1939), профессор (1937). Совет ва чет эл кино санъати ривожига таъсир кўрсатган. Фаолиятини Пролеткулт театрида бошлаган (1921—24). Кино фаолиятини эса 1924-йилдан бошлаб, 1925-йил "Иш ташлаш" номли биринчи филмини яратган. "Потёмкин Броненосеци" филми (1925) унга шуҳрат келтиради ва бу филм жаҳон кинематографияси ривожида катта рол ўйнади. Кейинчалик "Эскилик ва янгилик", "Александр Невский", "Иван Грозний", "Яшасин, Мексика!" каби филмлар яратди. Катта Фарғона канали қурилишини кўриб, шу ҳақса бадиий филмни суратга олмоқчи бўлган (П.Павленко ссенарийси асосида). Кино назарияси ва тарихига оид асарлар яратган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |