Сергей Георгиев (руминча: Сергҳеи Гҳеоргҳиэв; 1991-йил 20-декабр, Гагаузия Молдова) — молдавиялик футболчи, ярим ҳимоячиси позициясида тўп суради.

Сергей Георгиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Георгиев
Таваллуд санаси 20-декабр 1991-йил[1]
Таваллуд жойи Гагаузия, Молдова [2]
Бўйи 176 см
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Вазни 68 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Гагаузия-Огузспорт
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2013 Шериф 91 (13)
2013—2014 Тираспол 4 (2)
2013—2014 →  Динамо Авто 19 (1)
2014— Шериф 9 (0)
2015 →  Навбаҳор 11 (2)
2015 Бухоро 6 (2)
2015–2016 Шериф 0 (0)
2016 Гагаузия-Огузспорт - (-)
2016–2018 Динамо-Ауто 29 (0)
2019–2022 ФC Олимп
Миллий терма жамоа
Молдова (У 21) 5 (2)
2011— Молдова 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клуб фаолияти

Сергей футболчлик фаолиятини 2008-йилда у „Шериф“ клубида таркибида бошлган[3]. 2008-йилда ёшлар жамоасидан у асосий таркибга кўтарилди. 2008/2009-йилги мавсумда илк бор Молдова биринчи лигасида дебют қилди. 2008/2009, 2009/2010, 2011/2012 ва 2012/2013-йилги мавсумларда у Шериф жамаоси билан биргаликда учта Молдова чемпионлигини қўлга киритди. Шериф билан биргаликда 2008/2009 ва 2009/2010-йилги мавсумларда ҳам икки марта Молдова кубогини қўлга киритган. 2013-йил июн ойида Молдаванинг бошқа бир жамоаси „Тираспол“ клубига ўтди. Кейинчалик Тираспол жамоасидан „Динамо-Авто“ жамоасига ижарага берилди[4]. 2014-йил июн ойида у Шериф клубига қайтди. 2015-йилнинг март ойида у Ўзбекистон олий лигасининг „Навбаҳор“ клубига йил охиригача ижарага берилганди[5]. 11-тур учрашувида „Қўқон 1912“га қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирди[6]. 2015-йилнинг июл ойида Олий лиганинг бошқа бир жамоаси „Бухоро“ клуби сафида ўтди. Бухоро жамоасида 6 учрашувда 2 та гол уриб жамоанинг энг яхши футболчилари қаторида бўлди. 2016-йилги мавсум олдидан ватанига, собиқ жамоаси „Шероф“ клуби таркибига қайтди. 2022-йил Гагаузия Огузспорт жамоаси билан шартнма имзолаган.

Терма жамоада

У 2008—2010-йилларда Молдова ёшлар терма жамоасига жалб қилинган, ёшлар терма жамоаси таркибида 5 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган. 2011-йил 9-февралда у Молдова миллий терма жамоаси сафида Андорра терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилди[7].

Ютуқлар

  • Молдова чемпиони (4) : 2009, 2010, 2012, 2013
  • Молдавия кубоги соҳиби (2) : 2009, 2010
  • Молдавия Суперкубоги соҳиби (4) : 2003, 2004, 2005, 2007
  • Молдова Суперкубоги финалчиси (1) : 2014
  • Ҳамдўстлик кубоги ғолиби (1) : 2009

Манбалар

  1. ↑ ҳттп://www.энгландфоотбаллонлине.cом/Сеас2010-20/2013-14/М0922Мол2013.ҳтмл
  2. ↑ ҳттп://www.трансфермаркт.cо.ук/сергиу-гҳеоргҳиэв/профил/спиэлер/98977
  3. ↑ „Сергҳеи Гҳеоргҳиэв“. Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом. Қаралди: 2012-йил 8-март.
  4. ↑ „«Шериф» посадил в автомобиль полузащитника“. 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-феврал.
  5. ↑ „Сергей Георгиев отдан в аренду клубу из Узбекистана“ (Руссиан). www.фc-шерифф.cом/. ФC Шерифф Тираспол (2015-йил 18-март). Қаралди: 2015-йил 23-декабр.
  6. ↑ „Сергей Георгиев забил очередной гол в составе узбекского "Навбахора"“. молдфоотбалл.cом (2015-йил 8-июн). 2015-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-июн.
  7. ↑ „Серҳеи Гҳеоргҳиэв > Интернатионалс“. Wорлдфоотбалл.нет. 2013-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 8-март.

Ҳаволалар