Сергей Аполлинариевич Герасимов (1906.21.5, Екатеринбург – 1985.28.11, Москва) – рус кино режиссёри, кино назариётчиси. Санъацҳунослик фанлари доктори. 1946-йилдан кинематография институтининг проф. (ҳозирги институт Герасимов номида) Герасимов образларни аниқ ва ўткир штрихларда гавдалантириш устаси. Воқеаларни реал, ишонарли тасвирлашга интилиш, қаҳрамоннинг ўзига хос хусусиятларини, унинг психологик кечинмаларини теран очиб беришга қизиқиш замона-вий мавзуда яратган филмларида ўз аксини топди. Филмлари: „Етти ботир“, „Ўқитувчи“, „Маскарад“, „Ёш гвардия“, „Тинч оқар Дон“, „Кўл бўйида“, „Инсонни севмоқ“, „Пётрнинг ёшлиги“, „Қизил ва қора“, „Эзгу ишлар бошида“, „Лев Толстой“ ва бошқалар Герасимов режиссёр – устоз сифатида актёрлар билан ишлашга, ёшлар дунёқарашининг бадиий таҳлилига алоҳида эътибор қаратган. режиссёр айниқса кинороман шаклларига суяниб ижод қилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил