Sergey Glazyev
Сергей Юревич Глазев (1961-йил 1-январ, Запороже) — россиялик иқтисодчи ва сиёсатчи. 2025-йил 17-апрелдан Россия ва Беларус Иттифоқи Давлатининг Давлат котиби. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Россия Фанлар академияси академиги (2008-йилдан)[1].
| Сергей Глазев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1-январ 1961-йил |
| Касби | Иқтисодчи, Сиёсатчи |
| Унвони | Иқтисод фанлар доктори |
| Мукофотлари | До'стлик ордени, Шараф ордени, Кондратиев ордени |
Биографияси
1961-йил 1-январда Запороже шаҳрида туғилган, у ерда 1978-йилда 31-сонли ўрта мактабни тамомлаган[2]. Унинг ўқитувчиси шундай эслайди: „У ажойиб, ўқимишли йигит эди, доимо билимга интилар, ўз нуқтайи назарига эга эди. Яхши ташкилотчи: ҳар доим жамоани жипслаштириб, раҳбарлик қилган[2].“
Глазевнинг сўзларига кўра, унинг отаси рус, онаси эса украиналик. Синглиси — Юлия Синелина (1972—2013), дин социологи, социология фанлари доктори, катта илмий ходим, РФА Ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар институти Дин социологияси сектори раҳбари.
2008-йил ноябр ойида Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзеС) бош котибининг ўринбосари этиб тайинланган, 2009-йил 4-февралда эса Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси Божхона иттифоқи комиссиясининг мас’ул котиби этиб тасдиқланган. Унинг раҳбарлигида 2011-йил 1-июлдан бошлаб божхона, санитария, ветеринария, карантин фитосанитария, транспорт давлат назорати Россия-Беларус ва Россия-Қозоғистон чегараларидан Божхона иттифоқининг ташқи чегарасига ўтказилди. Ушбу ва бошқа вазифаларни амалга ошириш 2012-йил 1-январдан бошлаб интеграцияни чуқурлаштириш — Ягона иқтисодий маконни шакллантириш кун тартибига ўтиш имконини берди.
Санксия
2014-йил 17-мартда, Қрим мақоми бўйича халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган референдум ўтказилганидан бир кун ўтиб, Глазевга нисбатан АҚСҲ санксиялари жорий этилди. Тез орада у „Қримни аннексия қилишга оммавий чақириқлар“ учун Европа Иттифоқи, Канада, Австралия ва Швейцариянинг санксиялар рўйхатига киритилди[3].
2015-йил сентябр ойида у Украинанинг санксиялар рўйхатига киритилган[4][5].
Манбалар
- ↑ Деловой Петербург со ссылкой на РИА «Новости». Избраны 44 новых академика РАН // Деловой Петербург ИССН 1606-1829 (Онлине).[сайт ишламайди]
- ↑ 2,0 2,1 „Архивированная копия“. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-июл.
- ↑ „ОУНCИЛ ИМПЛЕМЕНТИНГ РЕГУЛАТИОН (ЭУ) 2020/398“. 2023-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-январ.
- ↑ „Указ Президента України № 549/2015“. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „ГЛАЗЬЕВ Сергей Юрьевич - биография, досье, активы“ (ру). Война и санкции. 2023-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-январ.