Сергей Сергеэвич Грицаэв[1] (1961-йил 10-май, Целиноград, Қозоқ ССР, СССР — 1996-йил 18-май, Кўкшетов, Қозоғистон) — совет ва қозоқ футболчиси. Селинограднинг „Селинник“ жамоаси қошидаги ўқув мактабида футболга оид билимларни олган.

Сергей Грицаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Сергеевич Грицаэв
Таваллуд санаси 1961-йил 10-май (1961-05-10) (65 ёш)
Таваллуд жойи Остона, Қозоғистон ССР
Вафот санаси 18-май 1996-йил(1996-05-18)
(35 ёшда)
Вафот жойи Кўкчатов, Қозоғистон
Бўйи 177 см
Амплуаси Ҳужумчи

Футболчилик фаолияти

Спортдаги фаолиятини 1977-йилда Остонанинг „Селинник“ жамоасида бошлаган. 1980-йилда СССР ҳарбий хизматига чақирилди ва армияда хизмат қилди. 1982-йил ҳарбий хизмат якунлаганидан сўнг яна Селинник жамоаси таркибига қайтди. 1983-йилда Сергей спорт режимини бузгани учун шартномаси тугатилган[2].

1985-йилда у Қозоғистоннинг бош жамоаси „Экибастузец“ клуби таркибига ўтди. Экибастузец клуби учун 1984-йилдаги мавсумда 18 та гол урди, бу ўша даврда жамоанинг бир мавсумдаги рекорди эди.

1986-йил ўзини сермаҳсул ўйинлари натижасида ўша даврнинг Қозоғистоннинг кучли жамоалари „Трактор“ ва „Шахтёр“ (Қарағанди) жамоалари таркибида тўп сурди. 1991-йилги мавсумда бир мавсум давомида Косонсойнинг „Косонсой“ жамоаси таркибида тўп сурди.

1990-йилда у Остонанинг Селинникга қайтиб келди. 1992-йилда Қозоғистон чемпионатида тарихда „Селинник“ жамоасининг биринчи голини урган футболчи сифатида тарихга кирди. Шу йилнинг ўзида Қозоғистон чемпионатида биринчи бўлиб битта ўйинда 5 та гол (пента трик) муаллифига айланди[3].

1994-йилда у Россия биринчи лигасининг „Звезда Перм“ жамоасида ўйнаган. 1995-йилда „Амкар“ клубига кўчиб ўтди ва у ерда дастлабки расмий ўйинидаёқ гол муаллифига айланди[4].

1996-йилда Қозоғистон чемпионатига қайтиб келди ва Кўкшетовнинг „Кокше“ жамоаси билан шартнома имзолади. Кўкшетов жамоаси таркибидаги 3-ўйинида Грицаевнинг унинг юраги тўхтаб қолди ва вафот этди[5].

Манбалар

  1. ↑ „: ФоотБоок :. Сайт футбольной статистики“. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  2. ↑ „История ФК «Целинник» в 1983“ (ру). Сайт болельщиков ФК «Астана-1964». 2013-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-феврал.
  3. ↑ „Целинник“ Акмола — „Уралес“ Уралск — 6:0 01.06.1992
  4. ↑ „На футбольной орбите: иностранец из… Казахстана“. 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-декабр.
  5. ↑ „Турнир памяти Сергея Грицаева“. 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-декабр.

Ҳаволалар