Сергей Илюшин

Сергей Владимирович Илюшин [1894.18.(30). 3, Вологда губерняси — 1977-йил, 2-сентябр — Москва] — рус авиаконструктори, академик (1968), мухандислик-техника хизмати генералполковниги (1967), 3-марта Меҳнат Қаҳрамони. (1941, 1957, 1974). И. Е. Жуковский номидаги Ҳарбийҳаво муҳандислик академиясини тугатган (1926). 1931-йилда авиация конструкторлик бюросини ту-зиб, унга бошчилик қилди. Дастлаб икки моторли СКБ-26 (СКБ-30, СКБ-30-Ф) жанговар самолётларида турли юклар билан юқорига кутарилиш бўйича дунё рекордини ўрнатган, 1938—39 йилларда Москва — Владивосток, Москва — Миску (АҚСҲ) ороли бўйлаб қўнмай учган. И. бошчилигида констуркторлик бюросида бомбардимончи Ил-4, штурмчи Ил-2 (1939), Ил8, Ил-10 (1943), реактив бомбардимончи Ил-28 (1948) ва штурмчи Ил-40 (1953) ҳамда Ил-12(1946), Ил-14 (1951), Ил-18(1957), Ил-62(1962) юловчилар самолётлари яратилган. И. йўловчи ва ҳарбий само-лётлар яратиш билан бирга самолёцозликда ўз мактабини қам барпо қилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |