Сергей Иванович Иванов (1964-йил 22-мартда туғилган, СССР) – совет ва рус футболчиси, ярим ҳимоячи ва ҳимоячи позицияларида тўп сурган. Футболчилик фаолияти якунидан сўнг ҳакамлик билан шуғиллана бошлаган.

Сергей Иванов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Иванович Иванов
Таваллуд санаси 24-март 1964-йил
Таваллуд жойи Ростов СССР
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1982—1983 СКА Ростов 10 (0)
1984—1990 Ростелмаш 207 (6)
1990—1991 АПК 40 (0)
1992 Навбаҳор 23 (0)
1993—1994 Лада Толятти 34 (0)
1994 Торпедо Таганрог 14 (0)
1995 СКА Ростов 22 (2)
1996 Источник 11 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Сергей Ростов футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Катта футболдаги фаолиятини 1982—1983-йилларда у маҳаллий СКАда бошлаган. 1984—1990-йиллар давомида Ростелмаш жамоасида ўйнаган. Ростелмаш таркибида 7 йил давомида СССРнинг турли лигаларида 207 та ўйин ўтказиб, 6 та гол муаллифига айланган. 1990—1991-йилларда „АПК“ клуби шарафини ҳимоя қилган. 1992-йилда Ўзбекистон Олий лигасининг номдор жамоаларидан бири, Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби сафига ўтди. Лочинлар сафида клубнинг асосий футболчиларидан бирига айланди ва мавсум давомида 23 та ўйинда майдонда ҳаракат қилди. Навбаҳор жамоаси таркибида ўйнаб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 1993-йилда у Тоглиаттининг „Лада“ жамоасига кўчиб ўтди. Мавсум давомида жамоада 34 та ўйин ўтказиб, жамоага Биринчи дивизионда ғалаба қозониш ва Россия Премер-лигасига чиқишида ёрдам берди. 1994-йил 15-мартда Ставрополнинг „Динамо“ жамоасига қарши ўйинда у Россия чемпионатида дебют қилди[1]. Россия Премер-лигасида жами 8 та ўйин ўтказган. У футболчилик фаолиятини 1996-йилда Ростовнинг „Источник“ клуби сафида якунлаган.

Футболчи сифатидаги фаолиятиниякунлаганида сўнг ҳакамлар мактабида ўқиди.1997—2001-йилларда ҳакамлик лавозимида ишлаган. Сергей Россиянинг бир қатор қуйи дивизион, ёшлар чемпионати, шунингдек, Россия кубоги ўйинларида ҳакамлик қилган[2].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „«Динамо» Ставрополь 1 : 0 «Лада» Тольятти“. 2018-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-январ.
  2. ↑ „Иванов Сергей Иванович“. 2023-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июн.

Ҳаволалар