Sergey Kanash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Сергей Степанович Канаш (1896.23.9 – Тошкент – 1975.30.10) — селексионер олим, Ўзбекистон фанлар академияси (1952) ва ВАСХНИЛ (1948) академик, Ўзбекистон (1944) ва Тожикистон (1946) Республикаларида хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби. Ўрта Осиё университетининг қишлоқ хўжалиги факултетини тугатган (1925). Туркистон селексия стансиясида селексионер, ассистент (1925 – 29), СоюзНИХИнинг Марказий селексия стансияси сектор мудири (1930-38), илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1939–41), директори (1942–57), Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми аъзоси ва биология фанлари бўлими раиси (1956–60), Бутуниттифоқ ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти директори (1960–64). Канаш ғўзанинг серҳосил, вилтга ва гоммозга чидамли 8517, 8582, 8427, С-460, С-1579, С-1622, 18819, С-450555, С–1472, С–1225 ва бошқалар навларини яратди; илмий ишлари ғўза биологияси, селексияси ва уруғчилиги, ҳар хил хромосомали ғўза турларини дурагайлаш усуллари масалаларига бағишланган.[1]
Манбалар
- ↑ "Канаш Сергей Степанович" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Межвидовая гибридизация в пределах разнохромосомних видов хлопчатника, М. – Т., 1932.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |