Сергей Валентинович Казанков (туркманча: Сергеý Казанкоw; 1957-йил 26-июнда Туркманистон ССРда туғилган) – совет ва туркманистонлик собиқ футболчи, футбол мураббийи. У СССР спорт устаси ҳамда Туркманистоннинг хизмат кўрсатган мураббий[1].

Сергей Казанков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Валентинович Казанков
Таваллуд санаси 1957-йил 25-июн (1957-06-25) (69 ёш)
Таваллуд жойи Туркманистон ССР, СССР
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1979 Колхозчи 15 (0)
1982 Колос (Никопол) 25 (0)
1982 Днепр (Днепропетровск) 5 (0)
1983—1984 Колос (Никопол) 82 (24)
1985 Колхозчи 9 (4)
1985—1987 Колос (Никопол) 37 (4)
1989 Аҳал-Цоп 34 (5)
1992 ТСҲТ Ашхобод ? (41)
1994 Балканабад
Миллий терма жамоа
1992—1993 Туркманистон 6 (0)
Бошқарган клублари
1991 Аҳал-Цоп
1996—1997 Копетдаг-2
1999 Копетдаг
2008 Краснодар футбол академияси
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Казанков Туркманистон миллий терма жамоасида ҳам ўйнаган.

Футболдаги фаолияти

Футболчилик фаолияти

У ўйинчилик фаолиятини биринчи лигада ўйнаган „Колхозчи“ жамоасида бошлаган. 1979-йилда Туркманистон ССР терма жамоаси таркибида СССР халқларининг ёзги Спартакиадасида иштирок этган. 1982-йилда „Колос“ (Никопол) жамоасига ўтиб, у ерда ўзини самарали ҳужумчи сифатида намоён қилди. „Днепр“ мураббийларининг эътиборини тортиб, Днепропетровскка таклиф этилди. Бироқ, у жамоада ўрнаша олмади ва яна „Колос“га қайтиб, у ерда бир неча муваффақиятли мавсумларни ўтказди.

1989-йилда 2-лигада „Ахал-СОП“ учун ўйнади. 1990-йилда фаол чиқишларни тўхтатиб, Туркманистон ССР чемпионатида ТХҲТ учун ўйнади, бир вақтнинг ўзида Ашхободда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлади.

1992-йилда Туркманистон олий лигасида ўйнаб, дастлабки турлардан бошлаб тўпурарлар орасида пешқадамликни қўлга киритди. 1992-йилги чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб, 41 та гол урди.

Терма жамоада

1992-1993-йилларда Туркманистон терма жамоаси сафида олтита ўйин ўтказди.

Мураббийлик фаолияти

Фаолиятининг сўнгида мураббийликка ўтди. Казанковнинг шогирдлари орасида Владимир Байрамов ҳам бор. 1999-йилда „Копетдаг“ жамоаси билан ишлаган[2].

Шахсий ҳаёти

Ўғли Максим Казанков Москванинг „Сахалинец“ футбол клубида ярим ҳимоячи бўлиб ўйнамоқда[3].

Ютуқлар ва мукофотлар

Футболдаги ютуқлар

Колос Никопол

  • СССР биринчи лигаси чемпионатининг бронза медали соҳиби: 1982-йил

Мураббийлик ютуқлари

Копетдог Ашхобод

  • Туркманистон кубоги ғолиби: 1998/99

Шахсий ютуқлар

  • Туркманистон чемпионатининг энг яхши тўпурар: 1992-йил (41 та гол)

Давлат мукофотлари

  • Спорт устаси унвони

Манбалар

  1. ↑ „Руководство и тренерский состав“. 2023-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-август.
  2. ↑ „Ульянов продлил контракт на 4 года“. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 1-август.
  3. ↑ „Казанков Максим Сергеевич“. 2012-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-ноябр.

Ҳаволалар