Sergey Korolyov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Сергей Павлович Королёв (украин: Сергі́й Па́влович Корольо́в) [1906. 30.12(1907-йил, 1-декабр), Житомир – 1966.14.1, Москва] — ракета-космик системалари бўйича рус олими, конструктор, академик (1958). Космик фазони ўзлаштириш тарихидаги дастлабки ютуқлар Королёв номи билан боғлиқ. 1924-йил Одессадаги профессионал қурилиш мактабини тугатган. Киев политехника институтини (1926), Москва Олий техника билим юртини ва айни вақтда, Москва учувчилар мактабини тугатган (1930). К.Э.Сиолковский ишлари билан танишгач, Королёв ракета типидаги учувчи аппарат яратиш ғояси билан қизиқади. Королёв раҳбарлигида 1933-йил августда суюқ ёнилғили биринчи ракета "ГИРД09" учирилди. 1933-йил охиридан Реактив и-тда, 1942–46 йилларда Конструкторлик бюроси бўлимида ишлади. У бошқариладиган канотли ракета (1939-йил учирилган) ва ракета-планёр (1940-йил учирилди) лойиҳасини ишлаб чиққан. Королёв сериялаб ишлаб чиқариладиган ҳарбий самолётларга суюқ ёнилғили ракета тезлаткичлари ўрнатиш масаласи билан шуғулланган. Королёвнинг кейинги илмий фаолияти қудратли ракета системалари яратишга қаратилди. Унинг раҳбарлигида баллистик ва геофизик ракеталар, элтувчи ракеталар, бортида космонавтлари бўлган"Восток" ва "Восход" космик кемалари, Ер ва Ой сунъий йўлдошлари яратилган. Ой, Венера ва Марсга учирилган автоматик стансиялар, "Электрон", "Молния-1", "Космос", "Зонд" сериясидаги сунъий йўлдошлар ҳам Королёв раҳбарлигида ишлаб чиқилган. Ойнинг тескари томонидаги талассоидга. Королёв номи берилган[1].
Манбалар
- Рақстний полёт в стратосфере, М., 1934.
Адабиёт
- Асташе н ков П. Т., Академик С. П. Королёв, М., 1969; Романов О. П., Конструктор космических қораблей, 2 изд., М., 1971.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |