Sergey Kot
Сергей Владимирович Кот ( 1960-йил 7-январ) — совет ва ўзбек енгил атлетикачиси, ядро улоқтириш ва диск улоқтириш бўйича ихтисослашган. ХХВИ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, икки карра Осиё чемпионати совриндори, Марказий Осиё ўйинлари ғолиби.
| Сергей Владимирович Кот | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1960-йил 7-январ |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетикачи |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осио чемпионати | ||
| Кумуш | Манила 1993 | диск |
| Бронза | Манила 1993 | ядро |
| Марказий Осиё ўйинлари | ||
| Олтин | Душанба 2003 | ядро |
Спорт фаолияти
1979-йилда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида Сергей диск улоқтириш бўйича 55,44 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлади. 1985-йилда Бокудаги (Озарбайжон ССР) Бутуниттифоқ мусобақаларида ядро улоқтириш бўйича биринчи ўринга муносиб кўрилади. 1986-йилда Киевда (Украина ССР) ўтказилган танловда ғалабага эришади ва Бокуда иккинчи ўринни эгаллайди. 1987-йилда Сергкй Кот Новосибирскда (РСФСР) бўлиб ўтган мусобақада ютиб чиқади ва келаси йил Олмаотада (Қозоғистон ССР) биринчи ўринни, аммо у Одессада бор-йўғи учинчи ўринни тутади.
Сергей 1993-йилда Маниладаги (Филиппин) енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ядро улоқтириш баҳсларида 17,85 метр натижа қайд этиб бронза, диск улоқтиришда 54,90 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритади[1]. Бироқ Штутгартда (Германия) енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида у муваффақияциз иштирок этади ва саралаш босқичида 18,22 метр натижа билан бор-йўғи 11-ўринни эгаллайди [2] .
1994-йилда Хиросимадаги (Япония) Ёзги Осиё ўйинларида ядро улоқтириш бўйича мусобақасида тўртинчи ўринга чиқади[3] . 1995-йилда Тошкентда иккинчи ўрин, Гётебургда (Швесия) енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида яна унга омад кулиб боқмайди[4]. 1996-йилда Атланта (АҚСҲ) Ёзги Олимпиада ўйинларида у саралаш босқичида 16,51 метр масофага йўналтиради, аммо бу мусобақанинг финалга чиқиш учун етарли эмас эди[5] .
1998-йилда Бангкокдаги (Таиланд) ёзги Осиё ўйинларида у 17,91 метр натижа билан атиги бешинчи ўринни тутади[6]. 2003-йилда Душанбадаги (Тожикистон) Марказий Осиё ўйинларида ядро улоқтириш бўйича олтин медални олишга муваффақ бўлади [7] .
2007-йилда Сергей Кот оиласи билан Труймясто (Полша) кўчиб ўтади. Унинг қизи Оксана ҳам енгил атлетика билан муваффақиятли шуғулланиб келади[8] .
Манбалар
- ↑ „Асиан Чампионшипс“. www.гбратҳлетиcс.cом. 2018-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Паст Ресулц“. wеб.арчиве.орг (2004-йил 12-декабр). 2004-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Атҳлетиcс“. wеб.арчиве.орг (1997-йил 4-август). 1997-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Мен Шот Пут Атҳлетиcс В Wорлд Чампионшип 1995 Готеборг, Сwеден - Wеднесдай 09.08 - Голд Медал: Жоҳн Година, Унитед Статес“. www.тодор66.cом. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Олймпиc Гамес 1996 Атланта Атҳлетиcс“. wеб.арчиве.орг (2007-йил 30-сентябр). 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „АТҲЛЕТИCС АСИАН ГАМЕС“. www.тодор66.cом. 2016-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Олймпиc Cоунcил оф Асиа : Гамес“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 27-феврал). 2014-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Оксана КОТ | Профиле | Wорлд Атҳлетиcс“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.