Сергей Курнаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Анатолевич Курнаев
Таваллуд санаси 1962-йил 13-июл (1962-07-13) (64 ёш)
Таваллуд жойи Қозоғистон ССР, СССР
Бўйи 172 cм (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1980—1984 Актюбинец 164 (13)
1985 Звезда Жиззах ? (?)
1986 Жезқазгон 7 (0)
1987—1989 Актюбинец 92 (18)
1990 Горняк (Хромтау) 35 (14)
1991—1993 Актюбинец 84 (12)
1994 Қорачаганак 13 (3)
1994—1997 Ферро 37 (19)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Сергей Анатолевич Курнаев (русча: Курнаев, Сергей Анатольевич; 1962-йил 13-июл, Қозоғистон ССР, СССР) – совет ва қозоқ футболчиси, ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Клуб фаолияти

Сергей Курнаев футбол ўйнашни Тошкентда, болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бошлаган. Профессионал фаолиятини 1980-йилда „Актобе“ жамоас таркибида бошлаган. Клубда 4 мавсум фаолият олиб борганидан сўнг, 1985-йилда „Жиззах Звезда“ жамоаси таркибига кўчиб ўтган. Янги клубида бир нечта ўйин ўтказмасдан, кейинги йили у „Жезказганец“ клубига кўчиб ўтган. 1991-йилда Сергей яна Актобе клубига қайтган. Жамоа таркибида у СССР ва Қозоғистон чемпионатларида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди (Қозоғистон чемпионатининг қуйи дивизионларида ўтказилган ўйинлар бундан мустасно)[1]. 1994-йилда Ақтўбенинг бошқа бир клуби – Ферро жамоасига ўтган. 1997-йилда у футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган.

Сергей 2011-йилдан бошлаб „Ҳерманниа 1906“ ҳаваскор футбол жамоасининг эгаси бўлган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Звёзды футбольного Актобе“. 2016-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 5-июл.
  2. ↑ „Актюбинец создал футбольный клуб в Германии“. 2016-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 5-июл.

Ҳаволалар