Сергей Иванович Лушан (1973-йил 14-июн, Ўзбекистон ССР, Бекобод шаҳрида туғилган) — Ўзбекистонлик футбол мураббийи ва собиқ профессионал футболчи ҳимоячи ампуласида ўйнаган. Наманганнинг Навбаҳор жамоаси бош мураббийи.

Сергей Лушан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Иванович Лушан
Таваллуд санаси 1973-йил 14-июн (1973-06-14) (53 ёш)
Таваллуд жойи Бекобод, УССР
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Навбаҳор
Рақами Бош мураббий
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1993 Патриот Москва ? (?)
1993 Металлург 11 (1)
1994—1996 Океан Находка 93 (11)
1997—1999 Крйлиа Советов Самара 65 (3)
2000—2002 Росцелмаш Ростов-на-Дону 52 (0)
2003—2004 Крилиа Советов Самара 5 (0)
2004 Уралан Элиста 3 (0)
2005 Металлург Липецк 26 (1)
2006 Юнит Самара 21 (1)
2007—2008 Бунёдкор 28 (5)
Миллий терма жамоа‡
1998—2003 Ўзбекистон 28 (1)
Бошқарган клублари
2011—2013 Бунёдкор (ёшлар)
2013—2014 Бунёдкор-2
2014 Ўзбекистон У-19
2014—2015 Бунёдкор (ёрдамчи)
2016—2017 Бунёдкор
2018–2019 Сўғдиёна
2020 Динамо
2021—2022 Шахтёр Солигорск
2023 Шахтёр Петриков (академия)
2024—2025 Навбаҳор
2026— Машъал
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2008 учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2003 учун)

Фаолияти

Клуб

Унинг ёшликдаги футболчилик фаолияти олти ёшида „Пахтакор“ футбол академиясида бошланган. Лушаннинг биринчи профессионал клуби Патриот Москва бўлган. Футболчилик фаолияти давомида у Россиянинг „Океан Находка“, „Криля Советов Самара“, „Росцелмаш Ростов-на-Дону“ ва бошқа клубларида ўйнаган. 2007-йилда „Бунёдкор“га ўтиб, икки мавсум ўйнагач клубда ўз фаолиятини якунлаган. 

Халқаро фаолияти

Лушан 1998-йилдаги дебютидан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 28та ўйинда майдонга тушган ва битта гол урган[1]. У 1998-йил 16-ноябрда Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган[2].

Мураббийлик фаолияти

2008-йилда футболчилик фаолиятини „Бунёкдор“да якунлаб, клубнинг ёшлар академияси директори этиб тайинланган. 2011-йилда Ўзбекистон ёшлар лигасида тўп сурадиган „Бунёдкор“ ёшлар жамоаси ўринбосарлари мураббийи этиб тайинланган. 2013/2014-йилларда Ўзбекистон Биринчи лигасида тўп сураётган „Бунёдкор-2“ клуби бош мураббийи бўлган. 2014-йилнинг 11-мартида Алексей Евстафеев ўз лавозимини тарк этганидан сўнг, у Ўзбекистон У-19 терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланган.

2014-йилнинг 6-июн куни Ўзбекистон У-19 терма жамоасидаги вазифасини тарк этиб, „Бунёдкор“га бош мураббий этиб тайинланган. У бу лавозимда вақтинчалик бошқарувчи Александр Волковни ўрнига келган[3]. 2015-йил 20-сентябр куни бўлиб ўтган Нефтчи—Бунёдкор учрашувидан сўнг истеъфога чиққан ва 2015-йил 23-сентябрда ўз лавозимини тарк этган.

2020-йилги мавсумда Ўзбекистон Про лигасида иштирок этаётган Самарқанднинг Динамо клуби мураббийи сифатида иш бошлаган[4]. 5 ой давомидаги фаолиятидан сўнг истефога чиқарилган[5].

2024-йил 19-июлда Наманганнинг Навбаҳор жамоаси билан шартнома измзолагани эълон қилнган ва бош мураббийга айланган[6]. Навбаҳор Лушан бошқарувида умумий ҳисобда 35 та ўйинда иштирок этган бўлиб, бу учрашувларнинг 16 тасида ғалаба қозонган, 9 та баҳсда дуранг қайд этган, 10 та ўйинда имкониятни бой берган. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги доирасида 8 та ўйин ўтказиб, 5 та ғалаба (иккитаси пеналтилар серияси орқали), 1 та дуранг қайд этган ва 2 марта мағлубиятга учраган[7].

2026-йил 13-июл куни Машъал клубининг бош мураббийи Илдар Сакаев клуб техник директори лавозимига ўтказилганлиги муносабати билан клуб бош мураббийлигига Сергей Лушан тайинланган[8].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Қитъа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Бунёдкор[9] 2007 Ўзбекистон лигаси 24 4 5 1 - 29 5
2008 4 1 2 0 4 0 10 1
Жами 28 5 7 1 4 0 39 6
Карера жами 28 5 7 1 4 0 39 6

Халқаро

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ўйин Гол
1998 7 0
1999 4 0
2000 3 1
2001 10 0
2002 1 0
2003 3 0
Жами 28 1

Халқаро майдондаги голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 17.10.2000 Саида Муниcипал Стадиум, Саида, Ливан  Япония 1 — 5 1 — 8 Қитъа чемпионати

Ютуқлар

Бунёдкор

Манбалар

  1. ↑ „Узбекистан - Реcорд Интернатионал Плаерс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 21-октабр 2008-йил.
  2. ↑ „Узбекистан Интернатионал Матчес - Детаилс 1992-1999“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 21-октабр 2008-йил.
  3. ↑ „Сергеи Лушан аппоинтед ас Бунёдкор cоач“ (русча). УзДаилй (4-июн 2014-йил). 14-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июл 2022-йил.
  4. ↑ „Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи“ (11 июл 2020).
  5. ↑ „Расмий хабар: Сергей Лушчан ўз аризасига кўра истеъфога чиқди“ (06 ноя 2020).
  6. ↑ „Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади“ (2024-йил 19-июл).
  7. ↑ Гроуп, Онлине Сервиcе „“Навбаҳор” Сергей Лушанни исте’фога чиқарди“ (уз-Латн-УЗ). Дарё (2025-йил 25-сентябр). Қаралди: 2026-йил 13-июл.
  8. ↑ „ФCМАСҲАЛ.УЗ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 13-июл.
  9. ↑ „Аллтиме Гоалсcорерс оф Бунёдкор“. бунёдкор.cом. ФC Бунёдкор. Қаралди: 17-март 2016-йил.

Ҳаволалар