Sergey Maksimov
Сергей Сергеевич Максимов (асл фамилияси: чет элда Пашин, СССРда Пасхин; 1916-йил 1 (14)-июн, Чернопен қишлоғи, Кострома губернияси – 1967-йил 12-март, Лос-Анжелес) – рус насрнависи, шоири ва драматурги. Максимов рус муҳожирлигининг иккинчи тўлқини вакили ҳисобланади[1].
| Сергей Максимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
Сергей Сергеевич Пасхин 1916-йил 1(16)-июн |
| Вафоти |
1967-йил 11-март Лос-Анжелес |
| Тахаллуси | Сергей Широков |
| Ижод қилган тиллари | русча |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Сергей Сергеевич Волгадаги Чернопен қишлоғида, эски эътиқодли оилада, қишлоқ ўқитувчисининг фарзанди бўлиб дунёга келган. 1918-йилда Максимовнинг отаси Ярославлда сўл эсерларнинг қўзғолонида қатнашгани сабабли, таъқиблардан чўчиб, дастлаб Костромага кўчиб ўтди, 1923-йилда эса Москвага жойлашди[2].
Максимов болалигидан бошлаб ижод қилишга қизиқиб келган; унинг биринчи эълон қилинган ҳикояси „Бакен“ (1931-йилда „Мурзилка“ журналида нашр этилган) эди. Шоир шунингдек „Огонёк“, „Ёж“, „Смена“ журналларида ҳам ўз асарларини чоп эттирган. Максимов 1934-йилда Тўқимачилик институтига ўқишга кирган.
1936-йилда „советларга қарши ташвиқот“ айблови билан 5 йилга ҳукм қилиниб, жазони Севжелдорлағда ўтаган. Озодликка чиққандан сўнг (1941-йил) унга Москвада яшаш тақиқланган ва Калугага кўчиб кетган.
Максимов иккинчи эмиграция даврининг энг истеъдодли ёзувчиларидан биридир. У ўз ҳикояларида совет конслагерларида зулм қурбони бўлган алоҳида шахслар тақдирини жуда қизиқарли ва таъсирчан тарзда тасвирлайди. Бу ҳикоялар кейинроқ яратилган В. Шаламовнинг лагер ҳикоялари каби эътиборга сазовордир. „Денис Бушуев“ Сталин даври воқеаларини акс эттирувчи оилавий роман бўлиб, унда инсонларнинг ички дунёси ва ўзаро муносабатлари тасвирланади, шунингдек, давлат ҳокимияти ва унинг лагерлари томонидан бу ҳаётга бўлган таҳдид ҳам кўрсатилади. Бу таҳдид охир-оқибат оилани парчалаб юборади. Романнинг иккинчи китоби биринчисига нисбатан анча заиф. Максимов ғайриоддий тақдирларни ҳам алоҳида эпизодларда, ҳам катта сюжет қатламларида ёрқин тасвирлашга муваффақ бўлади.
Манбалар
- ↑ „Журнальный зал | Вторая волна русской эмиграции“. 2016-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-май.
- ↑ „Люди города: поэт, писатель, публицист Майя Никулина“. Официальные сайты Екатеринбурга. Қаралди: 2021-йил 26-январ.[сайт ишламайди]