Сергей Ефимович Малов (1880-йил, 1-апрел, Қозон — 1957-йил, 9-июн, Ленинград) — туркийшунос олим.

ФА мухбир аъзоси (1939), Санкт Петербург университетининг шарқшунослик факултетида ўқиган (1904—09), Н.Ф.Катанов ва В.В.Радловларнинг шогирди сифатида туркий халқларнинг тарихи, тили, оғзаки ижодиёти ҳамда этнографияси билан жиддий шуғулланган. Ғарбий ва Марказий Хитой (Синсзян ва Гансу вилоятлари)да яшовчи уйгурлар тили ва шевалари устида олиб борган тадқиқотлари (1909—11; 1913—15) диққатга сазовор.

М. "Қадимги туркий ёзуви ёдгорликлари. Матнлар ва таржималар" (1952), "Уйғур тили. Ҳомий лаҳжаси. Матнлар, таржималар, лугат" (1954), "Синсзян вилоятининг уйғур лаҳжалари. Матнлар, таржималар, луғат" (1961), "Лобнор тили, Матнлар, таржималар, лугат" (1955), "Сариқ уйгурлар тили. Луғат ва грамматика" (1957), "Сариқ уйғурлар тили. Матнлар ва таржималар" (1967) каби асарлар муаллифи. М. В.В.Радлов билан ҳамкорликда қад. уйғур қўлёзмаси "Олтин ёруқ" ("Суварраҳҳаса")ҲҲ топди ва эълон қилди. Унинг "Туркларнинг Енисей ёзуви" (1952) номли китоби халқларимиз ўтмиши, тиллари тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил