Сергей Владимирович Мандреко (русча: Мандреко, Сергей Владимирович; 1971-йил 1-август – 2022-йил 8-март) – рус миллатига мансуб Тожикистонда туғилган футбол мураббийи. Сергей футболчи сифатида ярим ҳимоячи позициясида тўп тепган. Мандреко футболчилик фаолияти давомида МДҲ, Тожикистон ва Россиянинг катталар терма жамоаларида ўйнаган.

Сергей Мандреко
Файл:Сергеи Мандреко.жпг
Мандреко ВфЛ Бочум таркибида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Владимирович Мандреко
Таваллуд санаси 1-август 1971-йил
Таваллуд жойи Бохтар, Тожикистон ССР, УССР
Вафот санаси 8-март 2022-йил(2022-03-08)
(50 ёшда)
Вафот жойи Австрия
Бўйи 1.75 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1989 Ваҳш Қўрғонтепа 29 (7)
1990—1992 Помир Душанбе 38 (2)
1992—1997 Рапид Wиэн 107 (16)
1997—2000 Ҳертҳа БСC 37 (1)
2000—2003 ВфЛ Бочум 56 (0)
2003—2005 СВ Маттерсбург 47 (1)
2005 СC-ЭСВ Парндорф 11 (0)
Миллий терма жамоа
1991 СССР У-20 5 (1)
1992 МДҲ 4 (0)
1992 Тожикистон 1 (0)
1992—1994 Россия У-21 5 (0)
1994 Россия 1 (0)
Бошқарган клублари
2008—2009 Локомотив Москва (ёрдамчи мураббий)
2015—2017 ЛАC-Интер (мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Сергей Қўрғонтепадаги футбол мактабида футболга оид дастлабки билимларни олган. Фаолиятини маҳаллий „Вахш“ клубида бошлаган.

1990—1992-йилларда Душанбенинг „Помир“ клубида Совет Иттифоқининг сўнгги икки чемпионатида (1990, 1991) ва Тожикистон чемпионатида ўйнаган. 1992-йилнинг ёзида Помир клубидан Австриянинг „Рапид“ клубига ўтган ва у ерда 1997-йилгача ўйнаган.

Сергей 1997-йилнинг ёзида Германиянинг „Ҳерта“ клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган. 2000-йилда „Бохум“ клуби таркибига ўтган.

2003-йилда у Австрияга қайтиб келган ва у ерда Маттерсбург (2003—2005) ва Парндорф (2005) жамоаларида ўйнаган.

СССР чемпионатининг олий лигасида 38 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган; Австрия Бундеслигасида 154 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган; Германия Бундеслигасида 93 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган[1].

Терма жамоадаги фаолияти

МДҲ терма жамоасида 4 та, Тожикистон терма жамоасида 1 та ва Россия терма жамоасида битта ўйин ўтказган[2]:

1992-йил 25-январ. Ўртоқлик ўйини. АҚСҲ – МДҲ 0:1. 62 дақиқа, алмаштирилди; „Помир“ Душанбе

1992-йил 29-январ. Ўртоқлик ўйини. Салвадор – МДҲ 0:3. 45 дақиқа, захирадан майдонга тушди; „Помир“ Душанбе

1992-йил 2-феврал. Ўртоқлик ўйини. АҚСҲ – МДҲ 2:1. 90 дақиқа; „Помир“ Душанбе

1992-йил 12-феврал. Ўртоқлик ўйини. Исроил – МДҲ 1:2. 90 дақиқа; „Помир“ Душанбе

1992-йил 17-июн. Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон – Тожикистон 2:2. 64 дақиқа, алмаштирилди; „Помир“ Душанбе

1994-йил 17-август. Ўртоқлик ўйини. Австрия – Россия 0:3. 45 дақиқа, захирадан майдонга тушди; Вена „Рапид“

1991-йилда СССР терма жамоаси таркибида Португалияда бўлиб ўтган 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди. Ўша йили у СССР олимпия терма жамоаси сафида иккита ўйин ўтказган.

Мураббийлик фаолияти

2008-йилдан 2009-йилгача Мандреко Москванинг „Локомотив“ футбол клубида Рашид Раҳимов раҳбарлиги остида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган.

Шахсий ҳаёти

2016-йилдан бери амиотрофик латерал склероз касаллигидан азият чекиб келган[3]. Мандреко 2022-йил 8-мартда, 50 ёшида вафот этган[4][5][6].

Ютуқлар

  • Тожикистон чемпиони:1992
  • Австрия чемпиони: 1996
  • Австрия кубоги соҳиби: 1995-йил
  • УЭФА Кубок эгалари кубоги соҳиби: 1996-йил
  • СССР ёшлар терма жамоаси таркибида 1991-йилги (У-20) Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори
  • СССР ўсмирлар терма жамоаси (У-18) таркибида 1990-йилги Европа чемпиони

Манбалар

  1. ↑ Арнҳолд, Маттҳиас „Сергеи Владимирович Мандреко - Матчес анд Гоалс ин Бундеслига“. РСССФ.cом (2019-йил 28-ноябр). Қаралди: 2019-йил 29-ноябр.
  2. ↑ Арнҳолд, Маттҳиас „Сергеи Владимирович Мандреко – Интернатионал Аппеаранcес“. РСССФ (2019-йил 28-ноябр). Қаралди: 2019-йил 29-ноябр.
  3. ↑ Бивший хавбек сборних СССР и России болен БАС, от которого скончался Риксен
  4. ↑ „Умер бывший тренер футбольного клуба "Локомотив" Сергей Мандреко“ (ру). ТАСС (2022-йил 8-март). Қаралди: 2022-йил 8-март.
  5. ↑ „Рапид трауэрт ум Сергеи Мандреко“ (де). киcкер (2022-йил 8-март). Қаралди: 2022-йил 8-март.
  6. ↑ Юрий Голышак. „Интервью Инги Мандреко“ (ру) (2024-йил 23-август). 2024-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-август.

Ҳаволалар