Сергей Владимирович Михалков [1913.27.2 (12.3), Москва] – рус ёзувчиси, жамоат арбоби. Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967), Меҳнат Қаҳрамони (1973). Максим Горкий номидаги Адабиёт институтида ўқиган (1935–37). РСФСР Ёзувчилар уюшмаси бошқ-аруви раиси (1970–90). Михаиловнинг "Болалар учун шеърлар" китоби (1936) ёшларни меҳнатга мухаббат рухдса тарбиялайди. Иккинчи жаҳон урутии йилларида бир қанча очерк, ҳикоя, ҳажвий шеър ва фелетонлар яратган. "Хушчақчақ қуён" (1963), "Сузмоқ истайман" (1965) тўпламлари нашр этилган. У "Том Кенти" (1938), "Махсус вазифа" (1945), "Мактанчоқ қуёнча" (1951), "Ўзига ёд-горлик" (1953), "Кўпик" (1975), "Акс садо" (1980), "Пуэрто Муэртодаги қўрқинчли тун" (1982) сингари драмалар муаллифи. Урушдан кейинги даврда ёзган "Том тоға ва қизча", "Биллур ваза", "Ўттиз олти ва беш", "Сашанинг кашаси", "Стёпа амаки" ва бошқа асарларида болалар ҳаёти, уларнинг ўзига хос ҳарактери ифодаланган. СССР гимни матнини ёзган ( Г. ЭлРегистан билан ҳамкорликда). Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган[1].

Сергей Михалков

Адабиётлар

Уйимга кетаман, Т., 1951.

ЛЛАлександров В. П., Сергей Михалков, М., 1983.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил