Сергей Владимирович Образсов ( 22-июн 1901-йил (5.7) – Москва – 8-май 1992-йил) — қўғирчоқ театри актёри ва режиссёр 1920-йилдан эстрадада пародиячи актёр (қўғирчоклар билан) бўлиб ишлаган. 1931-йилдан Москва марказий қўғирчоқ театрини бошқарган, театр назарияси ва услубиятини ишлаб чиққан, актёр ва режиссёрлар тайёрлаган, репертуарини бо-йитган. "Аловуддин чироғи", "Антиқа консерт", "Мистер Твистер", "Марказий қўғирчоқ театри гапиради ва кўрсатади", "Шўртан балиқ амри билан" каби спектаклларни саҳналаштирган. Кинода ҳам ссенарийчи, ҳам режиссёр сифатида "Кинокамера айблайди", "Аклга сиғмас ҳақиқат", "Кичик дўстларимиз", "Кимга ҳам керак, бу Васка" сингари филмларни экранга чиқарди. Образсов ўз театри билан 1971-йил Ўзбекистонда гастролда бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил