Сергей Мйколаёвич Павлинов (1944-йил 19-сентябр, Самарқанд)— Киев Миллий академик оперетта театри актёри. Украина халқ артисти унвонини қўлга киритган(1999).

Сергей Павлинов
Таваллуди 1944-йил 19-сентябр (1944-09-19) (82 ёш)
Фуқаролиги Ukraina
Касби Актёр

Биографияси

Сергей Мйколаёвич Павлинов 1944-йил 19-сентйбар куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Унинг бобоси Ленинград университетининг тарих фани бўйича профессори Сергей Илич Плотников оиласи билан бирга „халқ душмани“ сифатида Ўрта Осиёга сургун қилинагн эди[1]. Отаси Самарқанд драма театри актёри, онаси гидромелиорация соҳасида ишлаган. Сергейнинг ота-онаси ўғилларини қурувчи уста бўлишларини хоҳлашган: „Сен аввало уста бўласан, кейин хоҳлаганингча қўшиқ айтишинг мумкин“. Ота-онасининг маслаҳати билан Сергей гидромелиорация техникумига ўқишга кирган, уни тугатгандан сўнг онаси билан бир тизимда ишлаган ва бешта 100 хонадонли „Хрушчевлар“ турар жой комплексини қурган[1]. Кейинчалик қурилиш институтини ҳам муваффақиятли тамомлаган.

Хонанданинг истеъдоди армияда намоён бўла бошлагани, у ерда Сергей Павлинов биринчи марта гуруҳ қўшиқчиси бўлган ва орадан кўп вақт ўтмай Ростов-Дондаги ҳарбий қўшиқ ва рақс ансамблида чиқиш қилган. Ҳарбий хизматдан сўнг у Москва консерваториясига ўқишга киришга қарор қилган, аммо тақдир уни Гнесинй номидаги Москва давлат мусиқа ва педагогика институтига ўқишга олиб келган. Унинг устози машҳур опера хонандаси Наталия Дмитривна Спиллер бўлган[2].

Краснодар оперетта театрида уч йил ишлагандан сўнг, Сергей Николаевич ўзининг кейинги тақдирини Киев билан боғлаган, у Киев Миллий академик оперетта театрида фаолият кўрсата бошлаган, Киевга Сергейни 1980-йилда театрнинг бош режиссёри Владимир Володимирович Бегма таклиф қилган.


У дунёнинг кўплаб мамлакатларида, хусусан, АҚШ, Италия, Франсия, Полша, Чехия, Мўғулистон, Болгария саҳналарида чиқишлар қилган.

У Украина Олий Радасининг Фахрий ёрлиғи, ИИИ даражали „Буюк хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Станеш прорабом, а тоді співай скільки захочеш“. 10 грудня 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6 грудня 2014.
  2. ↑ „Едуард Овчаренко. Корабель в океані оперети та мюзиклу“. 10 грудня 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6 грудня 2014.