Сергей Константинович Покатилов (русча: Покатилов, Сергей Константинович; 30-декабр 1950-йил, Ашхобод – 11-август, 1979-йил, Камианске) – совет ва ўзбек собиқ футболчиси, дарвозабон позицида ўйнаган.

Сергей Покатилов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Константинович Покатилов
Таваллуд санаси 30-декабр 1950-йил
Таваллуд жойи Ашхобод Туркманистон ССР
Вафот санаси 11-август 1979-йил(1979-08-11)
(28 ёшда)
Вафот жойи Камианске Днепр
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолияти якунланган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1968—1973 Sovet Ittifoqi Строилтел Аşгабат 80 (0)
1974—1979 Sovet Ittifoqi Пахтакор 72 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Таржимайи ҳоли

Сергей Туркманистон ССР футболи мактаби тарбиялнувчиси ҳсиобланади. Сергейнинг биринчи мураббийлари В. Кузнецов ва С. Золотарев ундаги иқтидорни пайқаб Ашхободнинг „Қурувчи“ жамоасига тавсия қилшган[1]. Дастлабки фаолиятини 18 ёшида, 1968-йилда Ашхободнинг „Строител“ жамоаси таркибида бошлаган. „Строител“ жамоаси дарвозасини 5 йил давомида ҳимоя қилганидан сўнг[2], 1974-йилда Ўзбекистон ССРнинг байроқдор жамоаси, Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби таркибига ўтган. 1975-йилги мавсумда жиддий жароҳат олди ва узоқ вақт даволанишига тўғри келган. Ўз спорт формасини тиклаган Сергей яна „Пахтакор“ клубида машғулотлардаги меҳнати эвазига биринчи дарвозабон бўлиш ҳуқуқини қўлга киритаган. 1977-йилда жамоа СССР Олий Лигасига қайтганида, Сергей жамоага катта ёрдам берди, бир қанча ўйинларни, айниқса, иккинчи даврада жуда яхши савияда ўткаган[3]. Сергей тошкентликлар клуби таркибида 6 йил давомида ўйнаган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Покатилов Сергей Константинович“. 2023-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  2. ↑ „Уларнинг энг кичиги 19 ёшда эди. 44 йил илгари ҳалокатга учраган “Пахтакор-79”ни хотирлаб“. 2023-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  3. ↑ „25 йил муқаддам Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси футболчилари авиаҳалокатда вафот этган эди.“. 2022-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  4. ↑ „Сергей Покатилов (дарвозабон)“. 2023-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.

Ҳаволалар