Sergey Prokofyev
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Сергей Сергеевич Прокофев [1891. 11 (23).4, Донецк вилояти Сонсовка қишлоғи — 1953-йил, 3-май, Москва] — рус композитори, пианиночи, дирижёр, халқ артисти (1947). Италия (1934), Швеция (1947) мусиқа академиялари аъзоси. Петербург консерваториясини композиция (1909), фортепиано ва дирижёрлик (1914) буйича тугатган. 1918—32 йилларда АҚСҲ ва Европада яшаган, 1933-йилдан Москва консерва-торияси ҳузуридаги Олий маҳорат мактабида даре берган. Прокофев ижоди ХХ аср жаҳон мусиқа маданиятида бутун бир даврни ташкил қилади. У мусиқа санъатининг услубий, бадиий-ифодавий (айниқса, гармония, куй) тизимларини янгилаб, ўзига хос йўл очди ва кўпгина (жумладан, Ўзбекистон) композиторлар ижодига таъсир кўрсатди. Асарлари ҳаётбахшлиги, кучли ирода ва эркин руҳи, нафис лирикага бойлиги билан ажралиб туради. Деярли барча мусиқа жанрларига муро-жаат қилган П. мусиқий портрет устаси сифатида танилган. Ижодида мусиқали саҳна жанри асосий ўрин тутади. Унинг „3 апелсинга муҳаббат“, „Оловли фаришта“, „Уруш ва тинчлик“ опе-ралари, „Ромео ва Жулетта“, „Золушка“, „Тош гул ҳақида ҳикоя“ балетлари, „Александр Невский“ кантатаси, чолғу консертлари, 1-, 5—7- симфониялари, кўпгина камер-чолғу асарлари, кинофилмларга ёзган мусикалари ХХ аср мусиқасининг мумтоз намуналаридир. Давлат мукофоти лауреати (1943, 1946, 1947, 1951).
| Сергей Прокофев |
|---|
Навоий театрида П.нинг „Золушка“, „Оловли фаришта“, сўнгги йилларда „Ромео ва Жулетта“ асарлари саҳналаштирилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |