Сергей Николаевич Рижов (1903-йил 8-октябр, Малиновка, Алексинский уэзди, Тула губерняси, Россия империяси – 1981-йил 21-январ, Тошкент, ЎзССР) – тупроқшунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966), профессор (1948). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944). Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тугатган (1931). СоюзНИХИда лаборатория мудири (1934—1949), директор (1954—1957); айни вақтда Ўрта Осиё университетининг илмий ишлар бўйича проректори ва агрономия кафедраси мудири (1942—1955). Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси вице- президенти (1957—1961). ВАСХНИЛнинг Докучаев номидаги Тупроқшунослик институти директори (1962—1963). 1966-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти. Илмий ишлари Ўрта Осиё шароитида ғўзани суғориш, тупроқ хоссаларини ўрганиш масалаларига бағишланган[1].

Сергей Рижов
Таваллуди 8-октябр 1903-йил
Тула губернияси, Россия империяси
Вафоти 21-январ 1981-йил(1981-01-21)
(77 ёшда)
Тошкент, ЎзССР
Истиқомат жойлари Тошкент, Москва
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Соҳаси тупроқшунослик
Иш жойлари Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (ВАСХНИЛ)
Таълими Тула агрокимё ва тупроқшунослик институти
Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси
Мукофотлари Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби

Таржимаи ҳоли

Сергей Рижов 1903-йил 8-октябрда Малиновкада туғилган[2]. 1923-йилда Богородицкий амалий қишлоқ хўжалиги институтини, 1931-йилда бир вақтнинг ўзида 2 та ўқув юртини – Тула агрокимё ва тупроқшунослик институтини ва Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган[2]. Бир нечта дипломларнинг мавжудлиги туфайли Сергей Николаевич СССРда агротупроқшунослик ва суғориладиган деҳқончилик соҳасида таниқли олимга айланди. 1931—1934-йилларда Бутунроссия агрокимё ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институтида ишлаган.

1934-йилда ўз ҳаётини Ўрта Осиё билан боғлаб, Тошкентга кўчиб ўтади ва умрининг кейинги узоқ, самарали йилларини шу ерда ўтказди. 1934—1949-йилларда Бутуниттифоқ пахтачилик институти марказий ўғитлар ва агротупроқшунослик стансиясида тупроқ физикаси лабораториясига, 1949—1955-йилларда Ўрта Осиё университетининг агрономия кафедрасига мудирлик қилган[2]. 1950-йилдан проректор лавозимида ишлаган. 1957—1961-йилларда Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси вице-президенти лавозимида ишлаган. 1962—1963-йилларда В. В. Докучаев номидаги Тупроқшунослик институти директори лавозимида ишлаган[3].

Сергей Рижов 1981-йил 25-январда Тошкентда вафот этди. У Москвадаги Востряковский қабристонига дафн этилган.

Илмий ишлари

Асосий илмий ишлар пахта етиштириладиган зона ва ғўза суғориш зонасидаги тупроқларнинг физик хоссаларига бағишланган. Сергей Николаевич 200 та илмий мақола муаллифи бўлиб, улардан салгина 190 дан ортиғи нашр этилган.

  • Пахта ҳосилдорлиги ва суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш бўйича қатор агротехник тадбирлар ишлаб чиққан.

Илмий асарлари

  • Фарғона водийсида ғўзани суғориш. – Тошкент: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси, 1948. – 244 б.
  • Тупроқларнинг физик хоссаларини аниқлаш усуллари. – Тошкент: САГУ, 1951. – 47 б.
  • Ўсимлик қопламининг ўзгариши ва бўз тупроқлар ва қўриқ ерларда хоссаларининг ўзгариши. – Тошкент: САГУ, 1959. – 32 б.

Олим ҳақида ёзилган асарлар

  • Ниязова Р. И. Рижов Сергей Николаэвич. – Тошкент : Фан, 1973. – 23 бет.

Оиласи

  • Ўғли Олег Сергеевич (1932 й. т.) – физика-математика фанлари доктори (1965), профессор.

Мукофотлари ва фахрий унвонлари

Адабиётлар

  • Биологи. Биографический справочник.— Киэв: Наук. думка, 1984. – 816 с.: ил.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „РЫЖОВ Сергей Николаевич“ (ру). cншб.ру. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „РЫЖОВ Сергей Николаевич“. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-ноябр.