Сергей Василевич Стародубсев (русча: Сергей Васильевич Стародубцев; 1914.24.10, Ашхобод 1967.19.3, Тошкент) — физик олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964). Техника фанлари доктори (1946), профессор (1947). 1935-йилдан Тошкентда. Ленинград университетини тугатган (1935), Ўрта Осиё университетида ўқитувчи (1935—41). Тошкент тўқимачилик институтида кафедра мудири (1938— 42). 1942-йилдан Ленинфадда ишлаган. Ўзбекистон Фанлар академияси вицепрезиденти (1956—66), Ядро физикаси институти директори (1966-йилдан). Илмий ишлари, асосан, физик электроника, атом ядроси физикаси, ядро ва радиация физикаси, радиоактив изотоплар ва нурлардан техникада фойдаланиш, соф материаллар технологиясига оид. Олтингугуртли кадмий кристаллари асосида зарядли зарралар ҳисоблагичини яратган, гамма нурланишларнинг моддалар билан ўзаро таъсирини ўрганган. С. вакуум электроникаси бўйича Тошкент мактабининг шаклланишига катта ҳисса қўшган. Ўзбекистон Фанлар академияси Физикатехника институти, Тошкент кўчаларидан бири С. номи билан аталган[1].

Сергей Стародубсев

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил