Сергей Токов (русча: Сергей Токов, 1981-йил 1-сентабрда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ футболчи. Урганчнинг „Хоразм“ жамоасининг бош мураббийи.

Сергей Токов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Султонович Токов
Таваллуд санаси 1981-йил 1-сентябр (1981-09-01) (45 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент Ўзбекистон ССР
Бўйи 179 см
Амплуаси Ҳимоячи
Вазни 74 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Хоразм
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2001 Трактор 10 (0)
2005 Навбаҳор 2 (0)
2006 Динамо 13 (2)
2006 Навбаҳор 14 (1)
2007 Динамо 27 (0)
2008 ОТМК 17 (0)
2009 Динамо 8 (0)
2009—2010 Пуне ФC 12
2010 Унитед СC
2011 Сўғдиёна (0)
Бошқарган клублари
2013—2015 Оқтепа (ёрдамчи)
2016—2018 Пахтакор академия
2019—2021 Оқтепа
2023—2024 Сурхон (ёрдамчи)
2025 Оқтепа (ёрдамчи)
2026— Хоразм
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Футболчилик фаолияти

Сергей Токов ўз фаолиятини марказий ва чап қанот ҳимоячиси сифатида бошлаган. Ўзбекистон клубларда ва Ҳиндистон И-Леагуэ жамоаларида ўйнаган. 2000—2001-йилларда „Трактор“ клуби таркибида 10 ўйинда иштирок этган. 2005-йили „Навбаҳор“ клуби таркибида 2 ўйин ўтказган. 2006-йилда „Динамо“ клуби таркибида 13 ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урган. Шу йили „Навбаҳор“ клубида 14 ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урган. 2007-йили „Динамо“ клуби таркибида 27 ўйин ўтказди. 2008-йилда „АГМК“ клуби таркибида 17 ўйинда майдонга тушган. 2009-йилда „Динамо“ клуби таркибида 8 ўйинда майдонга тушган. 2009—2010-йилларда Ҳиндистон И-Леагуэ клублари – „Пуне ФC“ ва „Унитед СC“ клублари таркибида майдонга тушган. 2011-йили „Сўғдиёна“ клубига ўтган ва шу клубда карерасини якунлаган[1][2].

Мурабийлик фоалияти

Мураббийлик фаолиятини НБУ-Осиё клубида ёрдамчи мураббий сифатида бошлаган. 2013-йилги мавсумда Тошкентнинг бошқа бир жамоаси „Оқтепа“ клуби билан бош мураббийи, акаси Александр Токовга ёрдамчи сифатида шартнома имзолаган[3]. Оқтепа жамоасида 2021-йилги мавсумгача фаолият олиб борди. 2016—2018-йилги мавсумларда „Пахтакор“ академиясида катта мураббий сифатида фаолият олиб борган ва бир қатор маҳаллий турнирлар ғолиби бўлган[4][5]. 2023-йилги мавсум бошида фаолиятида илк бор Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчси „Сурхон“ клубида бош мураббий бўлган[6][7][8].

2026-йил 24-январда Урганчнинг „Хоразм“ клуби бош мураббийи этиб тайинланган[9].

Манбалар

  1. ↑ „Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин“ (уз). CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 2026-йил 25-феврал.
  2. ↑ „Сергей Токов - Плаер Профиле & Стац“ (эн-ГБ). www.плаймакерстац.cом. Қаралди: 2026-йил 25-феврал.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Александр Токов - “Оқ-тепа” бош мураббийи“. 2023-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  4. ↑ „"Пахтакор" - ЎФФ Кубоги ғолиби!“. 2025-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  5. ↑ „"Пахтакор" тарбияланувчилари "Умид Кубоги" ғолиби бўлди“. 2023-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  6. ↑ „Эшитдик-да! "Сурхон"нинг 90 фоиз футболчиси жамоани тарк этди“. 2023-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  7. ↑ „"Сурхон"да нима гаплар?“. 2023-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  8. ↑ „Расман: "Сурхон"га "қоғоздаги янги бош мураббий" танланди“. 2023-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  9. ↑ „Сергей Токов — "Хоразм" бош мураббийи!“ (2026-йил 24-январ).

Ҳаволалар