Sergey Vcherashnev
Сергей Вчерашнев Георгиевич (1959-йил 11-апрел, Ростов вилояти, РСФСР – 1980-йил 1-декабр, Парвон, Афғонистон Республикаси) – 177-мотоўқ полки танкининг оддий, механик-ҳайдовчиси (Саланг довони, Парвон вилояти). Афғон урушидаги (1979–1989) кўрсатган жасорати учун Россия Федерацияси Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Қизил Байроқ ордени Невелск 108-мотоўқчи дивизиясининг қаҳрамонлик кўрсатган жангчиларидан бири[1].
| Сергей Вчерашнев | |
|---|---|
| Таваллуди |
11-апрел 1959-йил |
| Вафоти |
1-декабр 1980-йил Парвон Афғонистон |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Вчерашнев 1959-йил 11-апрелда Ростов вилояти, Белокалитвинский тумани Горняцкий қишлоғида таваллуд топган. Шолоховский қишлоғидаги 8-сонли ўрта мактабда ўқиган. Шахти кон техникумида таҳсил олган, кейинчалик Шолоховский-Восточний конида ишлаган.
Совет Армиясидаги хизмати
Сергей 1979-йил 5-майда Белокалитвинский РВК томонидан армияга чақирилган. 1979-йил ноябрдан Афғонистонда хизмат фаолияти олиб борган. Совет қўшинларининг Афғонистондаги чекланган контингентига қарашли Қизил байроқ Туркистон округи 40-армиясига қарашли 108-Қизил байроқ Невелск мотоўқчилар дивизиясининг 177-мотоўқчи полкида танк ҳайдовчиси бўлиб хизмат қилган.
Хотираси
Сергей Вчерашнев қўмондонлик жанговар топшириқни бажараётиб, 1980-йил 1-декабрда қаҳрамонларча ҳалок бўлди[2].
Россия Федерацияси Президентининг 1994-йил 7-апрелдаги „Афғонистон Республикасида ҳарбий бурчни бажариш жараёнида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“ фармони билан унга Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони берилган (вафотидан кейин).
Ушбу Фармон билан ўз сафдошларини қутқариш чоғида ҳалок бўлган Вчерашнев Сергей Георгиевичга нисбатан тарихий адолат тикланди.
Сергей Вчерашнев Белокалитвинский тумани Шолоховский қишлоғида дафн этилган[3].
Қаҳрамон номи Шолоховский қишлоғидаги саккизинчи шаҳар ўрта мактабига ва Белая Калитва шаҳридаги кўчалардан бирига берилган.
Мукофотлари
Сергей Вчерашнев вафотидан сўнг Россия Федерацияси Қаҳрамони (Олтин юлдуз медали), Қизил Байроқ ордени билан тақдирланди.
Манбалар
- ↑ Антон Бочаров. „Вчерашнев, Сергей Георгиевич“ (русча). Герои страны. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
- ↑ Полупанов К. А.. Герои Белокалитвенского района (русча), Ростов-на-Дону, 2015.
- ↑ „Вчерашнев Сергей Георгиевич“ (русча). БанкГородов.ру. 2023-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.