Sergey Yesenin
Сергей Александрович Есенин (3-октабр, 1895 — 28-декабр, 1925) — иқтидорли рус лирик шоири ва ёзувчиси. Есенин „чинакам халқона шоир“ деб ном таратган. Шоир ўз шеърларида оддий халқ, деҳқонлар, рус қишлоғидаги ҳаёт ва табиат ҳақида ёзган. ХХ асрнинг энг машҳур рус шоирларидан бўлишига қарамай, Есенин 30 ёшида ўз жонига қасд қилган. Сергей Есениннинг шеърларини ўзбек шоири Эркин Воҳидов буюк маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган.
Ҳаёти
Сергей Есенин 1895-йил 3-октабрда Россиянинг Рязан шаҳри атрофидаги Константиново қишлоғида таваллуд топган. Ҳозирги кунда бу қишлоқ Есенин қишлоғи деб аталади. Есенин 1920-йилларда бир неча маротаба АҚШга ва Европага борган. Умрининг охирида Есениннинг ҳаёти алғов-далғов бўлиб кетган. 1925-йил Санкт Петербургдаги Англетер меҳмонхонасида Есенин ўзини осиб, ўз жонига қаст қилади. Сўнгра шоир ва ёзувчи Сергей Есенин 1925-йил 28-декабр куни Москвада шаҳрида дафн этилади.
Ижоди
Шоир сифатида
Есениннинг биринчи шеърий тўплами „Радуница“ 1916-йилда чоп этилган. Илк шеърий тўпламидаёқ шоир қалб ҳолатларини нозик туйғуларда беришни, табиат билан боғлиқ руҳий кечинмаларни ифодалашнинг устаси, қишлоқ ҳаёти, халқ тили ва қалбининг билимдони эканлигини намойиш этган. 1919-1922-йилларда Есенин имажинист (ижоднинг мақсадини асарнинг мазмунига мос келиши шарт бўлмаган образларни ўйлаб топишда деб тушунувчи)лар гуруҳида бўлган.
„Москва майхоналари“ (1924) ва бошқа туркум шеърларида, „Қора одам“ (1925) достонида шаҳар ҳаётининг ярамас томонлари, қишлоқни хонавайрон қилаётган „тараққиёт“ ҳаққоний акс эттирилган. Есенин „Анна Снегина“ (1925) достони ҳамда „Шўро Руси“, „Замин дарғаси“ (1925) тўпламларида „коммуна оёққа турғизаётган Рус“ни англашга ҳаракат қилса ҳам, ўзини „ўтмишга айланаётган Рус“нинг шоири деб билди.
1924-1925-йилларда Есенин Ўрта Осиё ва Кавказорти минтақаларида саёҳатда бўлган. Есенин қисқа бўлса-да Тошкентда ҳам яшаган, Самарқанд шаҳрида бўлган. Есениннинг „Форс тароналари“ (1924-1925) деб номланган шеърлар туркуми Кавказорт ўлкаларга саёҳат чоғида яратилган. „Форс тароналари“ шеърлар туркуми Ҳофиз, Саъдий Шерозий, Умар Хайём каби шарқ ижодкорларига чексиз ҳурмат-эҳтиром маҳсули сифатида дунёга келди.
„Танланган шеърлар“, „Замин дарғаси“, „Лирика: шеърлар, достонлар“ шеърий тўпламлари Эркин Воҳидов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1965, 1970, 1981). 1985-йил Тошкентда шоирнинг уй-музейи очилган.
Есенин ўлимидан бир кун аввал дўстига атаб шеър ёзган. Шоирнинг энг машҳур мисраларидан бирига айланган бу шеърни Эркин Воҳидов ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган:
| Рус тилида
До свиданя, друг мой, до свиданя. |
Эркин Воҳидов таржимаси
Хайр энди, хайр, дўстгинам, |
Ёзувчи сифатида
Есенин фақат шеър ёзиб қолмай бир қанча ҳикоя ҳам ёзган. „Жар“ (1916) қиссаси, „Бобил ва Дружок“ (1917) ҳикояси, „Темир Миргород“ очеркида Есениннинг насрий имкониятларини намойиш
Манбалар
Ҳаволалар
„Форс тароналари“ шеърлар тўплами (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-13 санасида архивланган) Андоза:Овозли Википедия
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |