Sergey Zinin
Сергей Иванович Зинин (1935-йил 5-декабр – 2013-йил 4-апрел) – Совет ва Россия тилшуноси, Тошкент давлат университетининг филология кафедраси мудири, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти рус тили кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Олий Мажлиси депутати. 1994-2002-йилларда Ўзбекистон рус маданият маркази директори (Тошкент). Есенин номидаги ,,Радуница" халқаро жамияти аъзоси. Тошкентдаги Сергей Есенин музейи ташкилотчиларидан бири.
| Сергей Иванович Зинин | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
5-декабр 1935-йил Чирчиқ, Тошкент вилояти, СССР |
| Вафоти |
4-апрел 2013-йил (77 ёш) Егоревск, Москва вилояти, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Илмий унвони | олим |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Сергей Иванович Зинин 1935-йил 5-декабрда Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида туғилган. Ота-онасининг ўлимидан сўнг, Зинин она томонидан бўлган бобоси Берков Алексей Ефрович қарамоғида қолган ва тарбияланган.
1957-йилда армияда хизмат қилган. Армиядан қайтгач С.Зинин САГУ (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факултетига ўқишга кирган. Университетни имтиёзли диплом билан тамомлагач, Тошкент Давлат университети Филология факултетининг Рус тилшунослиги кафедрасига ўқитувчи сифатида ишга таклиф қилинган. Ёш олим аспирантурани тугатгач, тарихий ономастика бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ушбу даргоҳда оддий ўқитувчиликдан кафедра мудири лавозимигача кўтарилган. 1970-йилга келиб Сергей Иванович номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ва доцент илмий унвонини олган. Узоқ йиллар рус тили тарихи ва диалектологияси ҳамда рус тили факултетлараро кафедрасини бошқарган.
Зинин республика олий ўқув юртлари ва мактаблари учун рус тили бўйича қатор дарсликлар муаллифи, умумий ва рус тилшунослиги, ономастика ва библиография бўйича юздан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган. Олимнинг тадқиқотлари доираси ниҳоятда кенг бўлиб, унинг ижодий ишлари орасида В. И. Дал, Э. Д. Поливанов, В. В. Решетов ҳақида ёзилган илмий ишларни ҳам учратиш мумкин. Аммо Ф. М. Достоевскийнинг поэтик ономастика мавзуси бўйича олиб борилаётган докторлик диссертацияси ўз ниҳоясига етмаган[1].
1986-1990-йилларда Зинин Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти рус тили кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатган. Мазкур йиллар мобайнида Ўзбек филология фанини хорижда намойиш этиш мақсадида дастлаб Мисрнинг Айншам университетида (1975-1976-йилларда), сўнгра Япониянинг Тенрико университетида (1981-1982-йилларда) маърузалар ўқиган[2].
Олимнинг юксак обрў-эътибори унга Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг рус тили бўлими мудири лавозимини эгаллашга имкон берган. Зининнинг фан йўлидаги юксак хизматларини мамлакатда социолингвистик тадқиқотларнинг фаоллашгани билан боғлаш мумкин.
Сергей Иванович суверен ўзбек давлати ташкил топишининг дастлабки йилларида ўз ихтиёри билан мамлакат Халқ таълими вазирлигининг рус тили бўйича илмий-услубий кенгашига раҳбарлик қилган. Унинг бевосита иштирокида республикада вужудга келган ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда янги илмий-амалий ҳужжатлар тузилиб, бу борадаги дарсликлар нашр этилган[1].
Йиллар давомида тўпланган тажриба, илмий ва педагогик фаолиятдаги муваффақиятлар С. И. Зининни юқори чўққиларни эгаллашига замин яратди. У 1990-йилда мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органи ҳисобланган – Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига депутат этиб сайланди.
1995-ва 2000-йилларда Ўзбекистоннинг олий қонун чиқарувчи органи – республика Олий Мажлисига депутат бўлган[3], Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Фан, таълим ва маданият масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, кейинчалик котиби вазифасига тайинланган. „Давлат рамзлари тўғрисида“, „Давлат тили тўғрисида“, „Жамоат ташкилотлари тўғрисида“ги қонунлар ва бошқа бир қатор муҳим ҳужжатларни тайёрлашда бевосита иштирок этган.
Зинин Сергей Ивановичнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги ва юксак хизматлари „Шуҳрат“ медалига муносиб кўрилган[4][1][5].
Унинг ташаббуси билан университет китобсеварлари ўртасида ташкил этилган клуб Ўзбекистон китобсеварлари ихтиёрий жамиятига раҳбарлик қилган пайтида қўл келди. Маълумки китоб тарғиботи – китоб белгиларининг тематик кўргазмаларини ташкил этиш билан чамбарчас боғлиқ. Шу сабаб уларни яратишда мамлакат тасвирий санъатининг энг кўзга кўринган намояндалари жалб қилинган. ,,Ўзбекистон рассомларининг экслибрислари" номли ноёб кичик ҳажмдаги китобнинг нашр этилиши бу ишнинг кулминацион нуқтаси бўлган. С. И. Зинин Есенин китобларининг ноёб тўпламини йиққан ва мазкур мавзуда бир қанча мақолалар ёзган[1].
2009-йилда Хориждаги ватандошлар билан ишлаш бўйича ҳукумат комиссиясининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган[6].
2012-йилда Сергей Иванович Зинин оилавий сабабларга кўра, Москва вилоятининг Егоревск шаҳрига доимий яшаш мақсадида кўчиб ўтган.
Зинин 2013-йил 3-апрелида узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг Москва вилояти Егоревск шаҳрида вафот этган. У ўзининг васиятида Тошкент шаҳридаги Боткин қабристонига дафтн этилган отасининг қабри ёнига куйдириб, кулини қўйишларини сўраган. Ўша йилнинг 3-майида Тошкентнинг қатор зиёли вакиллари Ўзбекистондаги рус жамиятининг кўзга кўринган намоёндаси Сергей Иванович Зинин билан хайрлашишган[7].
Тошкент рус маданият марказидаги фаолияти
С. И. Зинин 1994-200-йилларда Ўзбекистон рус маданияти марказини[2], ташкил этишда иштирок этган ва унга раҳбарлик қилган. Унинг фаолияти Ўзбекистонда рус маданияти ва анъаналари ҳамда рус тилини сақлаш ва ривожлантиришга қаратилган. Ўзбекистоннинг вилоят шаҳарларида русийзабон аҳоли зич жойлашган ҳудудларда рус маданияти марказларини ташкил этишда шахсан иштирок этган. Ўзбекистонда бугунги кунда Республика рус маданият марказининг 23 та бўлинмаси фаолият кўрсатмоқда[8].
Сергей Есенин ижоди ва уни ўрганиш
С. И. Зинин талабалик йиллариданоқ Сергей Есенин ижодига меҳр қўйган. Шунингдек, шоир асарлари, рус ва бошқа тиллардаги юзлаб мақолалари ҳамда ижоди ҳақидаги монография, журнал ва газета нашрларини тўплаган .
Зинин Ўзбекистондаги Сергей Есенин номидаги Давлат адабиёт музейи асосчиларидан бири[9].
Есенин номидаги ,,Радуница" халқаро жамияти аъзоси ва унинг Ўзбекистондаги бўлими раҳбари ҳисобланган. Шу билан бирга, А. М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти институти томонидан Москва-Рязан-Константиновода ўтказилган халқаро конференсиялар иштирокчиси бўлган.
Зинин узоқ йиллар давомида Сергей Есениннинг 1921-йилнинг май ойида Тошкент ва Самарқандга қилган сафар жараёнларини ўрганган. Қолаверса, у 1921-йил май ойида Есениннинг Ўрта Осиё ва Тошкентда бўлганлиги ҳақидаги тадқиқот иши муаллифи. 2003-йилда С. И. Зинин ,,Сергей Есениннинг Туркистонга саёҳати" номли монографиясини ёзган. Шунингдек, узоқ йиллар давомида Тошкентда яшаган Сергей Александровичнинг қизи, журналист ва ёзувчи Татяна ҳақида ҳам материаллар муаллифи.
Унинг қатор, ,,Неизвестний С. А. Есенин. В плену у Г. А. Бениславской"[10], ,,Сергей Есенин и Софя Толстая" китоблари Москвада нашр этилган[11].
Зинин Ўзбекистоннинг ва Тошкентнинг турли маҳаллий нашрларида Сергей Есенин ҳақидаги нашрларнинг тўлиқ библиографиясини тузишга эришган.
Йиллар мобайнида ,,Сергей Есенин ва унинг атрофидагилари" деб аталувчи материалларни жамлаб, нашр эттирган. Унда рус шоирининг 1940-йилгача бўлган ҳаёти ва ижоди билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча шахслар ҳақида маълумот берилишини мақсад қилинган[12].
С. И. Зинин шоир Есениннинг атрофидагилари орасидан Александр Ширяевсга алоҳида эътибор қаратган. Унга атаб бир нечта мақолалар, хусусан, 2008-йил Тошкентда нашр этилган ,,Руслар Ўзбекистонда" тўплами ,,Шоир Александр Василевич Ширяевес"га бағишланган.
Зинин Волга бўйида туғилган, лекин Туркистонда ўн етти йил яшаган Сергей Есениннинг яқин дўсти Александр Ширяевснинг ҳаёти ва ижодига оид кўп йиллик изланишлар олиб борган. Натижада „Александр Ширяевец – рус ва туркистонлик шоир“ сарлавҳаси остида ҳужжатли-биографик очерк ёзган[13]. Аммо ушбу очерк 2013-йилда Тошкентда ёзувчи вафотидан сўнг нашр этилган.
1992-йилдан бошлаб Тошкентда С. И. Зинин ташаббуси ва Тошкентдаги Есенин музейи кенгаши буйруғи билан „Есенин дунёси“нинг махсус нашрлари чоп этила бошланган[14][15].
Сергей Иванович Зининни билган одамлар, унинг кўп қиррали шахсиятини тўлиқ акс эттирган кутубхонасини ҳайрат билан эслашади. Унинг Есенин коллексиясининг салмоқли қисми Тошкентдаги Сергей Есенин музейига топширилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „НАШИ СООТЕЧЕСТВЕННИКИ. СЕРГЕЙ ИВАНОВИЧ ЗИНИН |“. www.соотечественники.уз. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 Култура.уз. „"Вокруг себя объединивший…". Светлой памяти С.И. Зинина - Култура.уз“. www.култура.уз. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ Олий Мажлис переводиця на русский язик как Верховний Совет, то эст являэця республиканским парламентом.
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1994-йил 26-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 25-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги э`лон қилинганлигининг уч йиллиги муносабат билан мукофотлаш тўғрисида» ги фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 1994 года № УП-939 «О награждении в связи с 3-ей годовщиной провозглашения независимости Республики Узбекистан»
- ↑ СПИСОК СООТЕЧЕСТВЕННИКОВ, НАГРАЖДЕННИХ ПОЧЁТНОЙ ГРАМОТОЙ ПРАВИТЕЛСТВЕННОЙ КОМИССИИ ПО ДЕЛАМ СООТЕЧЕСТВЕННИКОВ ЗА РУБЕЖОМ В 2009 ГОДУ
- ↑ „Скончался Сергей Зинин - аксакал русской общины Узбекистана“. 2016-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ „В Русском культурном центре в Ташкенте прошел вечер памяти его первого главы - В Русском культурном центре в Ташкенте прошел вечер памяти его первого главы - Мой Город“. мг.офгw.норма.уз. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ „Музей Сергея Есенина в Ташкенте - Музей Сергея Есенина в Ташкенте - Мой Город“. www.мг.уз. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ „Книги-жанзен.де - Неизвестный Есенин. В плену у Бениславской | Зинин С. | 978-5-699-44235-5 | Купит русскиэ книги в интернет-магазине.“. www.книги-жанзен.де. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ Сергей Есенин и Софья Толстая.
- ↑ Предварително подготовлени к печати и обработани биобиблиографическиэ словарниэ стати фамилий на букви А, Б, В, Г, Д.
- ↑ „Зинин, Сергей Иванович - Александр Ширяевец - поэт российский и туркестанский [Текст : документально-биографический очерк - Сеарч РСЛ“]. сеарч.рсл.ру. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ По состоянию на 2008 год вишло 9 випусков в газетном варианте. Позднеэ с 2000 года они стали випускаця в виде информационного бюллетеня Русского културного сентра и ташкенцкого общэства „Радуница“.
- ↑ В этих брошюрах публикуюця материали о Есенине и эго окружении, авторами которих являюця российскиэ и узбекистанскиэ корреспонденти.
Адабиёт
- Назиров И. Қонун ижодкорлиги тажрибасига эга . // „Ўзбекистон ўқитувчиси“. Тошкент, 1994-йил, 21-27 декабр. C. 2.
- Радченко Л. „Қалблар иттифоқи ва биродарлик ришталари …“. Рус маданият маркази раиси Зинин С. И. билан суҳбат. // „Бирлик“. АСОC Интернатионал ва Бомминерен газетаси. № 16 (56). Тошкент. 1995-йил, 30 август. С. 7.
- "Халқ бирлиги" („Бирлик“) ҳаракати ҳамраиси . // Бирлик („Бирлик“). Тошкент. 1995-йил 10 июн. № 1. П. 3.
- Нурматов Н. Эхтир. // „Адолат“. Тошкент. 1995-йил. декабр. П. 2. (С. 60 йиллиги муносабати билан. ВА. Зинина).
- Спиридонова А. Депутат, олим, библиофил. // „Кечки Тошкент“. Тошкент. 1995-йил 6 декабр. C. 3.
- Хатамов А. Депутатлар айтадилар. (С. И. Зинин, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котиби. // Народноэ слово. Тошкент. 1997-йил, 30 август. 3-бет.
- Рус диаспораси билан учрашув. С. И. билан учрашув ҳақида. Зинин Андижонда . // Андижанская правда. Андижон. 1998-йил 6 март
- Тошкентлик Березовский В. Сергей Зинин . // Союз. Иттифоқ Вазирлар Кенгашининг даврий нашри. 2011-йил, 11 октябр. № 35 (41). C. 3.
- С. И. Зинин ҳақида қисқача биографик маълумот. // С. И. Зинин тўпламидан экслибрисдаги Пушкиниана. 2005-йил 19-февралдан 4-мартгача Тошкентдаги С.Есенин музейидаги кўргазмага буклет-таклифнома.
- Костецкий В. А. Сергей Иванович Зинин – рус олими ва жамоат арбоби. // Ўзбекистондаги руслар. Тошкент. 2008. С.281 – 283.
- Середа Н. А. Никифоров Есенин олимлари ва Есенинолюбов оламида.(С. И. Зинин ҳақида материал бор). // С. А. Есенин таваллудининг 116 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференсия материаллари асосида энциклопедик форматда С.Есенин ижодининг таржимаи ҳоли. НТ. Москва – Рязан-Константиново. 2012. Б.439 – 453.
- ВА. Ўзбекистон/Ўзбекистон ҳаво йўллари . Но 1. 1997. Б. 33 – 35.
- Бошланмаган Б. О. Рус фамилиялари: Пер. инглиз тилидан //Жами муҳаррир Б. А. Успенский. М .: Тараққиёт. 1989-йил, 314-бет.
- Коинова Э. Г. Енгил одам. С. И. Зинин хотирасига // С. А. Есенин таваллудининг 117 йиллигига ва Россия тарихи йилига бағишланган илмий конференция материаллари. Москва-Рязан-Константиново. 2013. С. 467 – 473[1].
- Давшан А. Н. С. И. Зинин хотирасига. // „Шарқ юлдузи“. Тошкент. 2013-йил, Но 2. С. 128 −129.
- Флйгин Ю. С., Маркевич А. В. // „Шарқ юлдузи“. Тошкент. 2014-йил, №.
- атрофида бирлашган : Сергей Иванович Зининни эслаш // Сат. мақолалар. Ўзбекистон рус маданият маркази. Тошкент. 2014. 125 б. ҳттп://сеарч.рсл.ру/ру/реcорд/01007505885
Манбалар
- ↑ Сергей. „КОЙНОВА Е. Светлый человек. Памяти Сергея Ивановича Зинина“. эсенин.ру. 2016-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.