Серхио Рамос Гарсиа (испанча: Сергио Рамос Гарcíа; Камас, Севиля, Испания) – испаниялик профессионал футболчи, Лига МХнинг CФ Монтеррей клубида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди. Барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган Рамос ўзининг жанговар маҳорати, ҳаводаги курашларда устунлиги, жамоавий етакчилиги ва гол уриш қобилияти билан танилган. Сергио „Реал Мадрид“ клуби сафида 100 дан ортиқ гол урган[3][4].

Серхио Рамос
Рамос 2021-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергио Рамос Гарcíа[1]
Таваллуд санаси 1986-йил 30-март (1986-03-30) (40 ёш)
Таваллуд жойи Камас, Севиля
Бўйи 184 cм (6 фт 1⁄2 ин)[2]
Амплуаси Ҳимоячи
Лақаби Тарзан, Бўри, Яхши Инсон.
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Жамоасиз
Рақами 4
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1992—1996 Cамас
1996—2002 Атлетико Севиля
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2004 Севилла Атлéтиcо 26 (2)
2004—2005 Севилла 39 (2)
2005—2021 Реал Мадрид 469 (72)
2021—2023 Парис Саинт-Гермаин 45 (4)
2023—2024 Севилла 28 (3)
Миллий терма жамоа
2005—2023 Испания 180 (23)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 26-май учун)

Рамос „Реал Мадрид“ клубида ўн олти мавсум давомида ўйнаган Клуб билан бирга тўрт марта УЭФА Чемпионлар Лигаси, Испания терма жамоаси билан икки марта УЭФА Европа чемпионати ва 2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан[5][6][7].

Фаолияти

Серхио 14 ёшида Севиля жамоасининг кўригидан ўтди ва ўшанда ўзини яхши кўрсатди. Тез орада у клубнинг ёшлар жамоасида ўйнашни бошлади.

2002/03 мавсумда Испания чемпионатининг иккинчи дивизионида иштирок этаётган Севилянинг резерв жамоасида битта ўйин ўтказди. 2003/04 мавсумда Рамос захира жамоасида 25 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ҳолда жамоанинг асосий ўйинчисига айланди.

2004-йилнинг бошида ўша вақтдаги Севилянинг мураббийи Хоакин Капаррос Рамосни асосий жамоанинг таркибига қўшди. 2004-йил 1-февралда Рамос Примерадада Депортиво жамоасига қарши дебют ўйинини ўтказди. Ўша йилнинг ёзида Испания ёшлар терма жамоаси билан 19 ёшдан катта бўлмаганлар ўртасидаги Европа чемпионатининг ғолиби бўлди.
2004/05 мавсумда Серхио Примерада 31 та ўйин ўтказди ва 2 та голнинг муаллифига айланди. Шунингдек,УЭФА кубоги ўйинларида ҳам ўйнади. Мавсум охирига келиб, Серхио чемпионатнинг кашфиёти сифатида тан олинди.

2005-йил 26-мартда Рамос Испания терма жамоасининг Хитой терма жамоаси билан кечган учрашувида терма жамоадаги биринчи ўйинини ўтказди. У 18 ёшда эди ва Испания терма жамоасида ўйнаган энг ёш ўйинчига айланди. Бироз муддатдан сўнг, 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсидаги Сербия ва Черногория билан бўлган ўйинга асосий таркибга киритилди. Ўша вақтдан буён у Луис Арагонес жамоасининг асосий ҳимоячисига айланди.

2005-йилнинг ёзида Мадриднинг „Реал“ жамоаси 27 миллион еврога Рамосни харид қилди.Барселона ва Манчестер Унитедлар ҳам уни ўз таркибида кўриш истагида эди.

ЖЧ-2006 ўтганига сал кам бир йилдан бўлганидан сўнг, Серхио „Реал“ таркибида фаолиятидаги биринчи катта титул, Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Евро-2008нинг саралаш баҳсларида 12 ўйиндан 11 тасида иштирок этди ва 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур турнирнинг ғолибига айланиб, Испания терма жамоаси билан Европа чемпиони унвонига сазовор бўлди.

2010-йилги Жаҳон чемпионатида ҳам жамоасининг ҳар бир ўйинига тушиб, жамоадошларига ёрдам берди. Финалда Голландия билан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Испания тарихида биринчи бора Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Серхио эса мусобақанинг рамзий терма жамоасига киритилди.

2011-йил 17-майида „Реал“ билан шартномасини 2017-йилгача, йилига 4.5 миллион евро маош билан узайтирди[8].

2012-йил 7-январида Рамос ўзининг Испания чемпионатидаги 250-нчи учрашувини ўтказди[9].

Шахсий ҳаёти

Серхио Рамоснинг қаллиғи Телеcино телеканалининг репортёри Лара Алварез ҳисобланади[10].

Ўйин услуби

Рамос ҳар хил позицияларда яхши ўйнай олади. Реал мураббийлари ҳам уни бу хусусиятидан кўплаб фойдаланашиади. Масалан, баъзи ўйинларда у таянч ярим ҳимоячи вазифасини бажарган. Сўнгги вақтларда Рамос марказий ҳимояда ўйнаяпти.

Статистикаси

Жамоадаги статистикаси

2011-йил 4-июлга нисбатан

Жамоа Мавсум Чемпионат Кубоклар Еврокубоклар Жами
Ў Г П Ў Г П Ў Г П Ў Г П
Севиля 2003-04 7 0 0 0 0 0 0 0 0 7 0 0
2004-05 31 2 0 5 0 0 5 1 0 41 3 0
2005-06 1 0 0 0 0 0 0 0 0 1 0 0
Жами 39 2 0 5 0 0 5 1 0 49 3 0
Реал Мадрид 2005-06 33 4 0 6 1 0 7 1 0 46 6 0
2006-07 33 5 2 3 0 0 6 1 0 42 6 2
2007-08 33 5 4 5 1 0 7 0 1 45 6 5
2008-09 32 4 3 2 1 0 8 1 0 42 6 3
2009-10 33 4 5 0 0 0 7 0 0 40 4 5
2010-11 31 3 2 7 1 1 8 0 0 46 4 2
2011-12 25 3 4 6 0 1 7 1 1 38 4 6
Жами 220 2 0 5 0 0 5 1 0 49 3 0
Фаолиятидаги жами 260 30 19 34 4 2 55 5 1 349 39 23

Ютуқлари

Шахсий ютуқлари

  • Ла Лиганинг йил кашфиёти : 2005
  • Европа спорт журналлари рамзий жамоаси: 2007/08, 2011/12
  • ФИФА Wорлд ХИ: 2008, 2011, 2012
  • УЭФА Йилнинг рамзий жамоаси: 2008
  • ФИФА Жаҳон Чемпионати 2010: Cастрол Индех ғолиби[11]
  • ФИФА Жаҳон чемпионати юлдузлар жамоаси: 2010
  • УЭФА Евро 2012: Cастрол ЭДГЕ Индех ғолиби[12]
  • УЭФА Европа турнири рамзий жамоаси: 2012

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп УАЭ 2017: Лист оф плаерс: Реал Мадрид CФ“. ФИФА (2017-йил 30-октябр). 2017-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-декабр.
  2. ↑ „Сергио Рамос“. Парис Саинт-Гермаин Ф.C.. 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
  3. ↑ Cонсултинг, Бендони „Сергио Рамос (Бест Дефендер оф Алл Тиме)“ (эн-УС). Глобе Соccер Аwардс. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-август.
  4. ↑ Ҳосангади, Адитя „20 Бест дефендерс оф алл тиме“ (эн-гб). Спорцкеэда (2020-йил 5-май). 2021-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-август.
  5. ↑ Ҳосангади, Адитя „20 Бест дефендерс оф алл тиме“. Спорцкеэда (2020-йил 5-май). 2021-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  6. ↑ „Рамос тҳе бест дефендер ин ҳисторй, сайс Реал Мадрид cоач Зидане“. Гоал.cом. 2022-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  7. ↑ „Ис Сергио Рамос тҳе греатест дефендер ин тҳе ҳисторй оф фоотбалл?“. Феэд Ме Гоал (2021-йил 26-декабр). 2021-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  8. ↑ Серхио Рамос продлил контракт с „Реалом“ до 2017 года
  9. ↑ Серхио Рамос записал в свой актив 250-й матч в рамках чемпионата Испании
  10. ↑ „Серхио Рамос и Лара Алварез поженяця?“. 2012-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-июл.
  11. ↑ Рамос cроwнед ас Ла Рожа cонқуэр (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-15 санасида архивланган); ФИФА.cом, 12 Июл 2010
  12. ↑ Рамос cроwнед Cастрол ЭДГЕ Индех wиннер; УЭФА.cом, 2 Июл 2012

Ҳаволалар