Сергий ота – рус ёзувчиси Лев Толстой қаламига мансуб қисса. 1890—1898-йиллар оралиғида ёзилган ва 1911-йилда нашр этилган.

Сергий ота
Отец Сергий
Файл:Сергий ота.жпг
Асосий маълумотлар
Жанр қисса
Муаллиф Лев Толстой
Оргинал тили русча
Ёзилган сана 1898-йил

Тарихи

Ушбу қиссани яратиш ғояси Толстойда 1889—1890-йилларда пайдо бўлган. Асар Мария Павловна Чехованинг шахсияти билан боғлиқ.

1898-йил 12-июн куни Лев Николаевич ўз кундалигига шундай ёзган:

Тўсатдан қиссани якунлашга қарор қилдим[1].

1900-йил октябр ойида Толстой Максим Горкий билан учрашганида, унга ҳикоянинг мазмунини айтиб берган. Горкий мазкур ҳолатни қуйидагича хотирлаган:

…баённинг гўзаллиги, соддалиги ва ғоясидан ҳайратда қолган ҳолда ҳикояни тингладим[2].

Сюжети

1840-йиллар. Санкт-Петербург жамиятида ҳаммани ҳайратда қолдирадиган воқеа содир бўлади. Мавқейи ошиб бораётган княз Степан Касацкий графиня Короткова билан никоҳ тўйи арафасида кутилмаганда никоҳни тўхтатади. Истеъфога чиқиб ўз мулкини синглисига беради ва монастирга жўнаб кетади. Аммо князнинг ўзи ва мағрур синглиси учун бу ажабланарли ҳолат эмас эди.

Отасининг ўлимидан сўнг, Касацкий Пажеский корпусга (Россия империясидаги элит ҳарбий ўқув юрти) юборилган. Бола ажойиб қобилиятлари, мағрурлиги ва ўзини севиши билан бошқалардан ажралиб турарди. Лекин унинг жиззакилиги бир неча маротаба фаолиятини барбод бўлиш арафасигача олиб келган. Корпусдаги хизматини тугатганидан сўнг Касацкий гвардияга юборилган. Ҳурматталаблиги уни ўз устида қаттиқ ишлашга мажбур қилган. Масалан, франсуз тилидаги нутқида нуқсонларни пайқаб, мазкур тилни ўз она тилидек ўзлаштириб олган. Умумий билимларини ошириб, намунали офицер, зўр раққос ва шахматчи бўлиб етишган. Юқори жамиятга қўшилиш мақсадида ўша жамиятдан бўлган графиня Мария Коротковага уйланишга қарор қилади. Аввалига аёл унга совуқ муносабатда бўлади, кейинчалик эса унинг ғамхўрликларини қабул қилади. Уларнинг ўртасида муҳаббат пайдо бўла бошлайди ва тўй бўлиши кутилади. Касацкий Короткова императорнинг севгилиси бўлганлигини билмасди. Аёл буни тан олгач, Касацкий бундай ҳақорат ва режаларининг барбод бўлишига чидай олмайди. Болаликдан шаклланган христианлик эътиқоди бунга йўл қўймайди. Шу сабабли монастирга кетишга қарор қилади.

Ёлғизликнинг олтинчи йилида, Масленица байрамида қўшни шаҳардан келган бир гуруҳ сайёҳлар ҳужра яқинидан ўтади. Ажрашган хонимлардан бири Маковкина Сергийни йўлдан уришга қарор қилади. Бу васвасага базўр дош берган Сергий болта билан бармоғини кесиб ташлайди.

Экранлаштирилиши

1918-йилда Яков Протазанов қисса асосида овозсиз бадиий филм суратга олган. Сергий ота ролини Иван Моззухин ижро этган.

1945-йилда Сергий ота[фр] франсуз филми суратга олиниб, филмга Луcиэн Ганиэр-Раймонд[фр] режиссёрлик қилган. Сергий ота ролини Жаcқуэс Думеснил[фр] ижро этган.

1978-йилда ҳикоя Игор Таланкин режиссёрлигида қайта суратга олинган. Бош ролни Сергей Бондарчук ижро этган.

1990-йилда И свет во тме светит (Италия – Франсия – Германия) номли ҳикоя экранлаштирилган.

2013-йилда ҳикоя асосида россиялик режиссёр Шарофат Арабова томонидан „Серж“ номли қисқа метражли филм суратга олинган.

Қабул қилиниши

Қисса православ черкови томонидан турлича қабул қилинган. Сергий отанинг маънавий инқирози кўплаб ўқувчилар учун тушуниш қийин бўлган масалага айланган. Бунга асосланиб, бир томон Лев Николаевич оқсоқолларни обрўсизлантириш мақсадида „анти-ҳаёт“ яратганини даъво қилса, иккинчи тараф Толстойнинг ҳикояси Византия-Россия агиографик анъаналарига мос келишини таъкидлаган[3][4][5] .

Аммо шуни таъкидлаш керакки, Толстойнинг диний қарашларидан фарқли ўлароқ, рус православ черкови ҳеч қачон унинг бадиий асарларига расмий баҳо бермаган.

Манбалар

  1. ↑ Там же. — Т. 53. — С. 197.
  2. ↑ М. Горький. Собрание сочинений, М., 1954 — 137-бет. 
  3. ↑ Багдасаров Р. В. „Мистка русского православия. «Отец Сергий» как антитрадиция.“. — М.: Вече, 2011. — ИСБН 978-5-9533-5078-5. 2015-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-феврал.
  4. ↑ Водько Владислав. „Византийские корни повести Л. Н. Толстого «Отец Сергий»“. 2015-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-феврал.
  5. ↑ Водько Владислав. „Византийские корни повести Л. Н. Толстого «Отец Сергий»“. 2015-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-феврал.