Sergiyev posad
Сергиев посад (1925-30 йилларда Сергиев, 1930—91 йилларда Загорск) — Россия Федерацияси Москва вилоятидаги шаҳар (1925-йилдан). Москвадан 70 км шимоли-шарқдаги темир йўл стансияси. Аҳолиси 98 минг 251 киши[1]. Троица Сергиев монастири ёнидаги қишлоқ ва слободалар (1340-йилдан маълум; 1744-йилдан Троица Сергиев лавраси) 1782-йилдан бирлашди. Машинасозлик, "Автоспецоборудование", электромеханика, локбўёқ, оптикамеханика, қурилиш материаллари, кимё заводлари, трикотаж ва мебел фабрикалари бор. Ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Зотли товуқлар боқилади. Зоотехника, кино, ўйинчоклар бадиийсаноат ўрта махсус билим юртлари, ўйинчоқ музейи мавжуд. Лавра ҳудудида Москва Диний академияси ва семинарияси, Введенская ва Пятницкая посад черковлари (ХВИ аср), Пятницкий қудуғи (ХВИИ—ХВИИИ асрлар) бор.[2]
Манбалар
- ↑ ҳттпс://росстат.гов.ру/стораге/медиабанк/%Д0%А1ҳисл_МО_01-01-2024.хлсх
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |