Seri Sendayan masjidi
| Масжид | |
Сери Сендаян масжиди
| |
![]() | |
Сри Сендаян масжиди (малайча: Масжид Сри Сендаян) — Малайзиянинг Негери Сембилан штати Серембан шаҳри Бандар Сери Сендаян шаҳарчасида жойлашган масжид. Серембан шаҳар марказидан 15 километр (9.3 ми) жануби-ғарбда жойлашган. Штатдаги энг катта масжиди бўлиб, 5000 нафаргача ибодат қилувчини сиғдира олади.
Масжид РҲБ Банк асосчиси Рашид Ҳуссаин томонидан вақф қилинган. Масжид қурилиши 2015-йилда бошланган ва 2019-йил 20-сентябрда расман очилган.
Тавсиф



Сери Сендаян масжиди 4,5 гектар майдонда қурилган бўлиб, учта намозхонани ўз ичига олади. Уларнинг барчаси гилам билан қопланган ва кондиционерлар билан жиҳозланган. Масжид мажмуасида, шунингдек, портик ва атриум мавжуд. Асосий намозхона 3000 кишини, қўшимча намозхона ҳамда аёллар намозхонаси (юқори қаватда жойлашган) эса ҳар бири 800 кишини сиғдира олади. Масжидда конференсия хоналари, турли мақсадда фойдаланиладиган зал, маъмурий идора, овқатланиш зали, марҳумларни ювиш ва дафн маросимига тайёрлаш хонаси ҳамда масжид ходимлари учун мўлжалланган олтита турар жой мавжуд.
Меъморчилиги
Масжид лойиҳаси Куала-Лумпурда фаолият юритувчи меъмор Заилан Юсоп томонидан ишлаб чиқилган[1]. Масжид ўзининг нафис ва бадиий жиҳатдан жозибадор меъморчилиги билан ажралиб туради. Иншоот меъморий қиёфасида Аббосийлар ва Мамлук даври меъморчилиги асосий ўрин тутади, шунингдек Умавийлар ва Усмонийлар меъморчилигининг таъсири ҳам сезилади[2][3]. Масжид ички безагида Миср, Усмонийлар, БАА, Марокаш ва Хитой меъморчилигига хос унсурлар уйғунлашган. Малайзиянинг энг гўзал масжидларидан бири сифатида эътироф этилган ушбу маскан маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Галерея
-
Асосий кириш жойи
-
Масжид ҳудудидаги гуллаган сариқ алламанда ўсимликлари
-
Масжиднинг икки минораси
-
Миноралардан бирининг яқиндан кўриниши
-
Таҳорат олинадиган жой
-
Масжид мажмуаси: орқа фонда кўп мақсадли зал (чапда) ва ма’мурий бино (ўнгда) жойлашган, энг орқадаги гумбазли иншоот — қўриқлаш пости
Манбалар
| Викиомборда „Сери Сендаян масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ↑ „Тҳе мен беҳинд Масжид Сри Сендаян“. Неw Страиц Тимес (2019).
- ↑ „Тентанг Масжид Сри Сендаян“ (Малай). Масжид Сри Сендаян (2025-йил 19-март).
- ↑ „Масжид Сри Сендаян“ (Малай). Мажлис Кеселаматан Негара (2023-йил 23-ноябр).
