Серицитланиш - серицитнинг паст трали гидротермал эритмалар таъсирида плагиоклаз ва бошқа минераллар ўрнини эгаллаш жараёни. Бунда серицит кўпинча юпқа дисперсланган калийли гидрослюдалар ва иллитлар кўринишида ҳосил бўлади. Бу ўзгаришлар бирламчи (айниқса, дала шпаги) ва иккиламчи (андалузит, хлорит ва бошқалар) алюмосиликатли минералларда кўпроқ ривожланади. Гидротермал С. кварсланиш ва пиритланиш билан бирга намоён бўлиб, мис, рух, қўрғошин, кумуш, симоб каби сулфидли, баъзан норуда фойдали қазилмалар билан чамбарчас боғлиқ. Березит, лиственит, пропилит, кварсит, грейзен каби нордон ва ўрта жинсларда ўзгаришлар учун хос.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил