Serjipi
Сержипи — Бразилиянинг шим.шарқий қисмидаги штат. Майдони 22 минг км². Аҳолиси 1,7 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Аракажу ш. Бразилия ясситоғлигининг шарқий ён бағирларида жойлашган, шарқий қисми Атлантика бўйи пасттекислигидан иборат. Иқлими тропик, пассатли, қуруқ иқлим. Ўртача температураси январда 27°, июлда 24°. Йиллик ёғин 600–1000 мм. Йирик дарёси — СанФрансиску. Ғарбида саванна ва сийрак ўрмонлар бор. Хўжалигининг етакчи тармоғи — қишлоқ хўжалиги Соҳил бўйида шакарқамиш, апелсин, тамаки, маниок, маккажўхори, дуккакли экинлар, шоли, қурғоқчил Бразилия ясситоғлигида пахта экилади. Қорамол боқилади. Кокос ёнғоғи йиғилади. Ип газлама, пахта тозалаш, озиқ-овқат, кўнпоябзал саноати корхоналари бор. Асосий порти — Аракажу.[1]
|
| |||
| Бразилия штати | |||
|---|---|---|---|
| Маъмурий маркази | Аракажу | ||
| Губернатор | Жексон Баррето де Лима | ||
| Аҳоли (2010) | 2 068 017 киши | ||
| Зичлиги | 94,35 киши./км² | ||
| Майдони | 21 918,4 км² (26-ўрин) | ||
| Вақт минтақаси | УТC-3 | ||
| Код ИСО 3166-2 | БР-СЕ | ||
| Расмий сайти | ҳттп://www.се.гов.бр | ||
| Харитада | |||
|
| |||
|
| |||
| 10°54′36″С 37°04′12″W / 10.91000°С 37.07000°W | |||
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |