Serkalisoy
Серкалисой (Тераклисой) — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой. Оқбулоқ дарёсининг ўнг ирмоғи. Унга чап қирғоқсан (бошланишидан 7,4 км да) қуйилади. Узунлиги 35 км, ҳавзасининг майдони 449 км². Чатқол тизмасининг шим.ғарбий ён бағридан бошланади. Бошланишидан Зимнонсой, қуйилиш жойигача Тераклисой деб аталади. Асосан, қордан, қисман ёмғирдан тўйинади.
| Серкалисой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 35 |
| Давлат | |
Ўртача кўп йиллик сув сарфи қуйилишида 8,05 м³/сек., оқим модули 17,9 л/сек, км². Ўртача кўп йиллик сув сарфи 12 м³/сек.дан (серсув йилда) 6,66 м³/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Сувининг суткалик энг кўп сарфи майда, баъзида апрелда кузатилади. Март ойидан июл охиригача серсув бўлади, баъзан тошади. Тошқин даврида суткалик энг кўп сув сарфи 10—20 марта кўп бўлиши мумкин. Қиш совуқ келганда сувнинг қирғоққа яқин жойлари музлайди ва сув юзида майда муз парчаларининг оқиши кузатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |