Серотерапия (лот. серум — зардоб ва терапия) — касалликларни нормал ва иммун зардоблар ёрдамида даволаш усули. С.да даво организмда пассив иммунитет ҳосил қилиш — зардоб таркибидаги антителолар ёрдамида микроблар (токсинлар)ни зарарсизлантиришга асосланади. Зардоблар ҳайвонларни (кўпроқ отларни) иммунлаш йўли билан олинади. Шунингдек, С.га тозалаиган ва консентрланган гетероген (иммунланган ҳайвон зардобидан олинган) ва гомологик (иммунланган ёки касалланиб, соғайган одам зардобидан олинган) гаммаглобулинпардан ҳам фойдаланилади. Иммун зардоблар дифтерия, ботулизм, шунингдек, илон, ари, баъзи хашаротлар чаққанда, гаммаглобулин грипп, куйдирги ва бошқа юқумли касалликларни даволашда қулланади. С. асоратларининг олдини олиш учун зардобни юборишдан олдин (15—30 дақиқа, баъзан 1—2 кун илгари), унинг озрок, миқдори юбориб кўрилади (яна қаранг Иммунотерапия).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил