Серпухов — Россия Федерацияси Москва вилоятидаги шаҳар. Темир йўл стансияси. Ока дарёсидаги пристан. Аҳолиси 136,5 минг киши (1998). Шаҳар ХИВ асрдан маълум. 1341 — 1456-йилларда Серпухов удел князлиги маркази. Тош кремл (ХВИ аср ўрталари) қурилиши билан Рус давлатининг жанубий чегарасидаги муҳим истеҳком. 16—17 а.ларда йирик савдо маркази. 1708-йилдан Москва губернией таркибида, 1781-йилдан уезд шаҳри. ХИХ аср ўрталарида Москва губернясининг энг йирик тўқимачилик маркази. Машинасозлик ва металлсозлик, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноатлари корхоналари, электромеханика, чарм заводлари, мебел ва қоғоз фабикалари, уйсозлик комбинати бор. Бир неча илмий тадқиқот, ўрта махсус билим юртлари, тарихий-бадиий музей мавжуд.

Меъморий ёдгорликлардан: Кремл деворлари (ХВИ аср) ва Троицк собори (ХВИИ аср), Владичний (16—17 а.лар) ва Висоцкий монастирлари (ХВИ—ХВИИ асрлар) ансамбллари, черковлар (ХВИИ—ХВИИИ асрлар), турар жой хос уйлари (ХВИИИ—ХИХ асрлар) сақланиб қолган. С яқинида — ПриокскоТеррасний қўриқҳонаси фаолият кўрсатади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил