Сертификат (лот. сертум – аниқ ва фаcере – қилмоқ) – 1) давлат органларининг молиявий мажбурияти, заёми; 2) суғурта С.и – суғурта шартномаси шартларини ифодалайдиган ҳужжат; суғурта полиси ўрнига ўтади; 3) омонат (депозит) С.и – банкка қўйилган омонат суммасини тасдиқловчи қимматли қоғоз ва белгиланган муддат ўтгач, омонатчи (С. сақловчи)нинг омонат суммасини ва Сдан шартлашилган фоизларни С. берган банкда ёки унинг бошқа исталган шохобчасида олиш ҳуқуқи; 4) маҳсулот сифатига гувоҳлик берувчи ҳужжат, унда маҳсулотнинг сифати, хусусиятлари, фойдаланишта оид баъзи кўрсатмалар, маҳсулот ишлаб чиқарилган жой ёки фирма номи, шунингдек, маҳсулотнинг хавфсизлиги ва яроқлилигига оид маълумотлар акс этган бўлади. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда сифат С.и деб ҳам аталади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Сертификат (лот. сертум – аниқ ва фаcере – қилмоқ) – 1) давлат органларининг молиявий мажбурияти, заёми; 2) Махсус қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаганлигини ва таълим (тахсил) олганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 3) Бирор нарса, воқеа хақидаги расмий ёзма гувоҳнома; диплом; 4) суғурта С.и – суғурта шартномаси шартларини ифодалайдиган ҳужжат; суғурта полиси ўрнига ўтади; 5) омонат (депозит) С.и – банкка қўйилган омонат суммасини тасдиқловчи, белгиланган муддат ўтгунга қадар қимматбаҳо қоғоз, омонатчи (С.и сақловчи)нинг омонат суммасини ва С.и дан шартлашилган фоизларни С.и берган банкда ёки унинг бошқа исталган шохобчасида олиш ҳуқуқи; 6) маҳсулот сифатига гувоҳлик берувчи ҳужжат, унда маҳсулотнинг сифати, хусусиятлари, фойдаланишга оид баъзи кўрсатмалар, маҳсулот ишлаб чиқарилган жой ёки фирма номи, шунингдек, маҳсулотнинг хавфсизлиги ва яроклилигига оид маълумотлар акс этган бўлади. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда сифат С.и деб ҳам аталади.[1]

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед :0