Сервомеханизм (лот. сервус хизматкор, қул ва механизм) — автоматик ростлаш тизимларида қўшимча манба энергияси ҳисобига бирламчи ҳаракатнинг механик энергиясини кучайтириб берадиган қурилма. С.иш кисми ва бошқариш қурилмасидан иборат. Кичик энергияли бирламчи ҳаракат С.нинг бошқариш қурилмаси — золотник а ни силжитади, иш қисми — гидравлик силиндр б (сервомотор) ташқи (қўшимча) энергия истеъмол қилгани учун С. бирламчи ҳаракатни кучайтириб такрорлайди. С.ни ишлатиш учун двигателнинг киритиш тизимидаги сийраклашиш (вакуум С), ҳаво босими (пневматик С.) ва мой босимидан (гидравлик С.) фойдаланилади. С. бошкариш тизимларида, автомобил, трактор ва танкларнинг тишлашиш муфтаси, узатмалар кутиси, рул бошқармаси ҳамда тормозларида қўлланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил