Setos
Сетос (сеточа: сетокõсõқ, сетоқ; эстонча: сетукесед, сетуд) – ҳозирги Эстония ва Россия ўртасидаги чегара ҳудудларида яшаб келган халқ. Сетослар тарихан Сето тилида гаплашган ва православ насронийлар бўлган[2]. Сето тили Урал тиллари оиласининг фин гуруҳига киради. 2000-йилларнинг бошидан бошлаб, Сетос халқи ўз тилларини эстон тилининг лаҳжаси деб ҳисоблаш ўрнига, кўпроқ мустақил тил сифатида эътироф этишга интилди.
| Сетос сетокõсõқ сетукесед | |
|---|---|
|
Радажа Сето фестивали пайтида Сетос аёли | |
| Жами аҳоли сони | |
| 12,800 | |
| Энг кўп тарқалган ҳудудлари | |
| Сетомаа | |
| Россия | 234 (2020)[1] |
| Эстония | 12,500 |
| Тиллари | |
| Сето, эстон, рус | |
| Дини | |
| Шарқий православ ва маҳаллий эътиқодлар | |
Сетос халқининг ота-боболарига тегишли бўлган уйларни Сетомаа минтақасида, Пеипус кўлининг жанубида топиш мумкин. 1991-йилдан кейин бу ҳудуд Эстония ва Россия Федерацияси томонидан бўлиб олинган.
Этник келиб чиқиши ва ривожланиши
Сето халқининг аниқ келиб чиқиши номаълум бўлиб, Пиуса дарёси атрофидаги Сетомаа ҳудудида пайдо бўлган деган тахминлар мавжуд. Бу ер Фин халқлари ва Балтлар ўртасидаги талаш ҳудуд бўлган[3].
Сетос халқи ХХ асрнинг бошларида маданий жиҳатдан анча ривожланди. 1905-йилда сетослар сони энг юқори чўққисига чиқди. Эстония мустақиллиги эълон қилингандан сўнг эса ҳукумат сетос халқини эстонлаштириш сиёсатини қабул қилди ва бу қарор охир-оқибат сетосларнинг Эстония таркибидаги ўзига хос жамоа сифатида шаклланишига олиб келди.
2002-йилда бўлиб ўтган олтинчи Сето Конгрессида Сетослар ўзларини алоҳида гуруҳ сифатида эълон қилишди. 2011-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида Эстониядаги 12,500 га яқин Сето тилида сўзлашувчи аҳолининг деярли учдан икки қисми тарихий Сето минтақаларидан ташқарида яшаши аниқланди[2]. Натижада, Сетос халқининг иккита алоҳида гуруҳи пайдо бўлди. Биринчиси Сетомаадан кўчиб ўтган ҳамда жамоавий ва диний жиҳатдан ўзига хосликни сақлаб қолганлар бўлса, иккинчи гуруҳ Сетомаадаги эски ҳудудларда яшашни давом эттираётган Сето халқи эди[3].
Галерея
Манбалар
- ↑ „Росстат — Всероссийская перепись населения 2020“. росстат.гов.ру. 2020-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-январ.
- ↑ 2,0 2,1 Калкун, А., Купари, Ҳ., & Вуола, Э. (2018). Cопинг wитҳ Лосс оф Ҳомеланд тҳроугҳ Ортҳодох Чристиан Проcессионс: Cонтемпорарй Праcтиcес амонг Сетос, Карелианс, анд Сколт Сáми ин Эстониа анд Финланд. Праcтиcал маттерс, 11. ҳттп://праcтиcалматтерсжоурнал.орг/2018/06/11/cопинг-wитҳ-лосс-оф-ҳомеланд-2/
- ↑ 3,0 3,1 Лаур, Кадри. Идентитй анд Ҳеритаге он а Чангинг Бордер: Тҳе Эстониан Сето Cасе. 2022. Уппсала Университй Cампус Готланд, Мастер’с Тҳесис ин Cонсерватион. ДиВА, ҳттпс://www.дива-портал.орг/смаш/реcорд.жсф?пид=дива2%3А1670368&дсwид=-6689
Ҳаволалар
- Пҳото эссай бй ББC Неwс – „Ин пиcтурес: Тҳе Сето пеопле, а бордер пеопле“
- „Сето Cултуре ин Сетумаа“ он виситестониа.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-22 санасида архивланган)
- Пиcтуре Сториэс он Натионал Геограпҳиc – А Фаирйтале Кингдом Фаcес Реал-Лифе Троублес бй Жéрéмиэ Жунг анд Эве Cонант
